Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Download 0.72 Mb.
bet42/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси ____ нафар аъзодан иборат таркибда сайлансин.

ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги еттинчи масала Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Аёллар маслаҳат кенгаши” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланиши белгиланган.
Кенгаш раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда “Аёллар маслаҳат кенгаши” таркибини рўйхат бўйича сайлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси “Аёллар маслаҳат кенгаши” таркибини рўйхат бўйича овозга қўяди.
(“Аёллар маслаҳат кенгаши” таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси ____ нафар аъзодан иборат таркибда сайлансин ва туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилсин.

ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги саккизинчи масала Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Гуруҳга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда “Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркибини рўйхат бўйича сайлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси “Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркибини рўйхат бўйича овозга қўяди.
(“Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси ____ нафар аъзодан иборат таркибда сайлансин.

Йиғилиш раиси: _________ ________


(имзо) (Ф.И.Ш.)

Котиб: _________ _________


(имзо) (Ф.И.Ш.)

М.Ў.




Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling