Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Download 0.72 Mb.
bet41/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркибини рўйхат бўйича алоҳида-алоҳида овозга қўяди.
(Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади)
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси ва фуқаролар йиғини комиссиялар тўғрисидаги низомларга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар таркиби қуйидаги тартибда сайлансин:
маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия ______ нафар аъзо;
хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ____ нафар аъзо;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ______ нафар аъзо;
аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия ______ нафар аъзо;
ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия ______ нафар аъзо;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ______ нафар аъзо.

ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги олтинчи масала Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади.
Шундан келиб чиққан ҳолда “Ота-оналар университети” таркибини рўйхат бўйича сайлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси “Ота-оналар университети” таркибини рўйхат бўйича овозга қўяди.
(“Ота-оналар университети” таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, сайланган ҳисобланади)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомга мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling