ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги иккинчи масала фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш тўғрисида.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши лозимлиги ҳамда кенгаш таркиби белгиланган.
Кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида фуқаролар йиғинлари тузилмасида ўзгаришлар бўлганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори) ва маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), кўчабоши, уйбоши, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимларини киритиш ҳамда фуқаролар йиғини кенгаши таркибини номзодлар бўйича эмас, балки қонунда белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини кенгаши таркибини рўйхат асосида овозга қўяди.
(Фуқаролар йиғини кенгаши таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, тасдиқланган ҳисобланади)
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |