Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Download 0.72 Mb.
bet40/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясидаги 3 та ўриннинг ҳар бирига номзодларни муқобиллик асосида алифбо тартибида алоҳида-алоҳида овозга қўяди.
Овоз бериш ўтказилади. Овоз бериш натижалари бўйича саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Тафтиш комиссиясининг сайланган аъзолари орасидан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига асосан тафтиш комиссиясининг раиси сайланади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясининг аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин:

_______________________________________________________


(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, яшаш манзили)
________________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, яшаш манзили)
________________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, яшаш манзили)
2. _____________ Тафтиш комиссиясининг раиси этиб сайлансин.
(ф.и.ш.)
(Тафтиш комиссиясининг сайланган аъзолари орасидан муқобиллик асосида комиссия раиси сайланади)
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги бешинчи масала Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш тўғрисида.
Кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон ҳамда 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинларида улар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссияларни тузиш таклиф этилади:
маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;
аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия;
ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.
Бунда маҳалла раиси – маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар, хотин-қизлар фаоли – хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, ҳоким ёрдамчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия, ёшлар етакчиси – ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир комиссия таркибини рўйхат бўйича сайлаш таклиф этилади.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling