ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини кенгаши таркиби лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлансин.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги учинчи масала фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлаш тўғрисида.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари лавозимига тавсия этилаётган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва яшаш манзили алифбо тартибида ўқиб эшиттирилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда тақдим этилган номзодлардан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларининг ҳар бир ўрнига номзодларни алифбо тартибида алоҳида-алоҳида овозга қўяди.
Овоз бериш ўтказилади. Овоз бериш натижалари бўйича саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчилари этиб сайлансин:
_________________________________ ёшлар масалалари бўйича,
(фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили)
______________________________ кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича.
(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили)
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги тўртинчи масала Тафтиш комиссиясини сайлаш сайлаш тўғрисида.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига асосан фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссияси таркибига тавсия этилаётган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва яшаш манзили алифбо тартибида ўқиб эшиттирилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда тақдим этилган номзодлардан фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссиясини сайлаш таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |