Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори
Download 27.41 Kb.
|
Мулкий зиён Пленум карори
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 163-моддасига мувофиқ, жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи талаб қилишда даъво муддати қўлланилмайди. (8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган) 9. Мулкий зиён етказилган ҳар бир жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилаётганда, суд фуқаровий даъвони ҳал этиши, даъво қўзғатилмаган бўлса, мулкий зиённи қоплаш масаласини ўз ташаббуси билан муҳокама қилиши лозим. Бунда иш материалларида хатланган мол-мулкнинг йўқлиги мулкий зиённи қоплаш тўғрисидаги масалани кўрмасдан қолдириш учун асос бўла олмайди, чунки бундай мол-мулк ҳукм ижроси жараёнида ҳам аниқланиши мумкин. Фуқаровий даъвога оид масаласини ҳал этишда суд ЖПК 467-моддасига мувофиқ айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёхуд рад этиш асосларини, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён хусусияти ва миқдорини кўрсатиши, шунингдек, мулкий зиён миқдорига тегишли ҳисоблаш якунларини келтириши ҳамда фуқаровий даъвони ҳал қилиш учун асос қилиб олинган қонун нормасини қайд этиши лозим. Жиноят процессида қўзғатилган фуқаровий даъвонинг рад этилиши даъвогарни ўша шахсга нисбатан ва айнан ўша асослар бўйича фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Агар фуқаровий даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонунга хилоф бўлса ёки давлат ёхуд бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, суд даъводан воз кечишни қабул қилмайди (ФПК 40-моддаси бешинчи қисми). Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатиш ҳуқуқига эга. 10. Жиноят объекти бўлган мол-мулк қийматини аниқлашда унинг мулкдор томонидан орттирилиши (сотиб олиниши) ҳолатларига қараб, жиноят содир этилган пайтдаги шартномавий, улгуржи, чакана, биржа ёки бозор нархидан келиб чиқиш лозим. Мол-мулкнинг нархи мавжуд бўлмаганда унинг қиймати эксперт хулосасига кўра белгиланади. Олдинги таҳрирга қаранг. Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган кундаги қийматидан келиб чиқиш лозим. Бунда валюта қимматликлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланади. (10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) Мулкий зиён юридик шахсга унинг ходими томонидан етказилган ҳолларда, зиён миқдори бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосан ҳақиқий йўқотилиш бўйича, зиён асосий фондларга (воситаларга) етказилганда эса, моддий қийматликларнинг эскирганлиги белгиланган норма бўйича чегириб ташланган ҳолда, баланс қийматидан (таннархидан) келиб чиқиб аниқланади (Меҳнат кодексининг 205-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари). Иш берувчининг асосий воситаларга тааллуқли мол-мулки талон-торож қилинган, камомади аниқланган, қасддан йўқ қилинган ёки қасддан бузилган тақдирда, шунингдек, асосий воситаларга мулкий зиён етказилган бошқа ҳолларда, зиён миқдори бозор нархлари бўйича ҳисобланади. Қонун ҳужжатларида мулкий зиённинг ҳақиқий миқдори унинг номинал миқдоридан ошиб кетган ҳолларда зиён миқдорини, шу жумладан, карралаш йўли билан аниқлашнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин (Меҳнат кодексининг 205-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари). 11. Жиноят-процессуал кодексининг 187-моддасига мувофиқ эксперт хулосаси суриштирувчи, терговчи, суд томонидан иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган барча процессуал қоидалар, услуб ва тартибларга риоя этилганлиги нуқтаи-назаридан баҳоланади. Download 27.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling