Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори
Download 27.41 Kb.
|
Мулкий зиён Пленум карори
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 290-моддаси мазмунига кўра, гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкин; (5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган) Бунда ҳар бир муайян ҳолда хатланаётган мол-мулк ЖПК 293-моддаси талабларига риоя этилган тарзда мутахассис ёки баҳоловчи ташкилот жалб этилган ҳолда баҳоланиши ва баённома билан расмийлаштирилиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов органлари, шунингдек, ЖПК 280-моддасига риоя этган ҳолда гумон қилинувчи, айбланувчи, фуқаровий жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш каби ФПК 106-моддасида назарда тутилган чораларни қўллашни амалиётга киритишлари лозим. (5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда) Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Жиноят ишини кўриш учун тайинлашда суд жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилганлиги, фуқаровий даъво киритилганлигини аниқлаши лозим. Агарда суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор томонидан бундай чоралар кўрилмаган бўлса, судья ЖПК 290, 396-моддаларига асосан, ўз ташаббуси билан бундай чораларни кўради, бироқ суд бундай чораларни бевосита кўриш имкониятига эга бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчига зарур чораларни кўриш мажбуриятини юклаш бўйича ажрим чиқаради (ЖПК 398-моддаси). (6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда) Бунда суриштирув, тергов органлари, прокурор томонидан фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари кўрилмаган ёки ўз вақтида кўрилмаган ҳар бир ҳолатга судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим. 7. Мулкий зиён судланувчи ва жиноят иши қисми алоҳида юритувга ажратилган бошқа шахснинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида етказилган ҳолларда суд мулкий зиённи тўла ҳажмда қоплаш мажбуриятини судланувчи зиммасига юклайди. Иши алоҳида юритувга ажратилган шахсга нисбатан кейинчалик айблов ҳукми чиқарилаётганда суд унга мулкий зиённи муқаддам судланган маҳкум билан солидар қоплаш мажбуриятини юклашга ҳақли (ФК 1000-моддаси). Агар мулкий зиён судланувчи ва жиноят иши ЖПК 84-моддасига мувофиқ тугатилган бошқа шахс билан биргаликда етказилган бўлса, суд мулкий зиённи тўла ҳажмда қоплаш мажбуриятини судланувчига юклайди ва фуқаровий даъвогарга иши тугатилган шахсга нисбатан мулкий зиённи маҳкум билан солидар қоплаш тўғрисида фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқини тушунтиради. Суд ҳукмида биргаликдаги ҳаракатлар натижасида етказилган зарарнинг судланувчидан жиноят иши тугатилган ёки алоҳида юритувга ажратилган шахслар билан солидар тартибда ундирилиши тўғрисида кўрсатма берилишига йўл қўйилмайди. 8. Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноятга дахли бўлмаганлиги, шунингдек, шахс томонидан ҳаракат зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилганлиги муносабати билан оқлов ҳукми чиқарилаётганда, суд ЖПК 283-моддаси иккинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2014 йил 23 майдаги 7-сонли қарори 10-банди тўртинчи хатбошисига биноан оқланган шахсга нисбатан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади. Шахсга нисбатан жиноят иши ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1 — 8-бандлари, бешинчи қисмининг 1,3-бандларига мувофиқ тугатилган ҳолда унга нисбатан фуқаровий даъво кўрмай қолдирилади ва манфаатдор шахсларга уларнинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Жиноят иши апелляция, кассация тартибида юқорида кўрсатилган асосларга биноан тугатилганда ҳам фуқаровий даъвога нисбатан шундай оқибатлар юзага келади. Download 27.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling