Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори


Download 27.41 Kb.
bet4/4
Sana21.04.2023
Hajmi27.41 Kb.
#1376177
1   2   3   4
Bog'liq
Мулкий зиён Пленум карори

Олдинги таҳрирга қаранг.
Жумладан, жиноят объекти бўлган мол-мулкнинг бозор баҳосини аниқлашда эксперт «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, унга мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июль куни 3239-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи билан тасдиқланган мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига риоя этиши лозим.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ҳар бир ҳолда эксперт томонидан қандай сабабга кўра, бозор баҳосини аниқлашнинг у ёки бу услуби қўлланилмаганлигини аниқлашлари ва зарур ҳолларда экспертни сўроқ қилиш йўли билан юзага келган шубҳаларни бартараф этишлари, шунингдек, қўшимча ва қайта суд экспертизасини тайинлашлари лозим.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
12. Суд мулкий зиённи қоплаш мажбурияти юклатилган шахснинг талабига биноан мулкий зиённи қоплаш миқдорини фақат ФК 1012-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда камайтириши мумкин.
13. Биргаликдаги жиноий ҳаракатлар натижасида етказилган мулкий зиён қопланиши юзасидан зарарни етказган барча шахслар солидар жавобгар бўладилар. Бунда судлар қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
жиноятлар бир неча шахслар томонидан содир этилганда, улар биргаликдаги иштироки аниқланган эпизодлар бўйича етказилган мулкий зиённи қоплашда солидар жавобгар бўладилар;
бир жиноят иши бўйича судлансаларда, лекин умумий мақсад билан боғлиқ бўлмаган мустақил жиноятлар учун судланган, шунингдек, айримлари қасддан (масалан, талон-торож учун), бошқалари эса, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун судланган шахсларга нисбатан солидар жавобгарлик юклатилмайди;
корхона, муассаса, ташкилотга унинг бир неча ёки бир ходими ҳамда мазкур корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларида бўлмаган бошқа шахслар айби билан мулкий зиён етказилганда, агар зиён уларнинг қасддан биргаликдаги ҳаракатлари натижасида етказилганлиги аниқланган бўлса, суд барча судланувчиларга солидар жавобгарлик юклашга ҳақли;
қонунга кўра, маҳкумнинг ҳаракатлари учун моддий жавобгар бўладиган фуқаро ёки корхона, муассаса, ташкилотлар жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашда солидар эмас, балки ҳиссали жавобгар бўладилар.
Фуқаролик кодексининг 1000-моддасига мувофиқ жабрланувчининг (фуқаролик даъвогарининг) аризасига кўра, суд биргаликда мулкий зиён етказган шахсларга солидар эмас, балки ҳиссали жавобгарлик юклашга ҳақли, башарти бундай тартиб даъвогарнинг манфаатларига мос бўлиб, мулкий зиён қопланишини таъминласа.
Бир неча шахслар томонидан етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳақида қарор чиқариш чоғида суд ҳукмнинг қарор қисмида судланувчилардан қайси бирига солидар ва қайси бирига ҳиссали жавобгарлик юкланишини, шунингдек, мулкий зиённи қоплаш учун қанча миқдорда ва кимнинг фойдасига сумма ундирилишини кўрсатиши шарт.
14. Тушунтирилсинки, жиноят натижасида етказилган маънавий зарарни қоплаш масалалари бўйича судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарорида берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.
15. Бошқа маҳкумлар билан солидар жавобгар бўлган шахсга нисбатан ҳукм бекор қилиниб, иш янгитдан судда кўриш учун юборилганда, умумий мулкий зиённи қоплаш ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган маҳкумлар зиммасига юклатилади. Агар ишнинг шу қисмини янгитдан кўришда айблов ҳукми чиқарилса, мулкий зиённи мазкур иш бўйича муқаддам судланганлар билан солидар қоплаш мажбурияти судланувчи зиммасига, фақат у ўша маҳкумлар билан иштирокчиликда содир этган жиноят эпизодлари бўйича юклатилиши мумкин.
16. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳақидаги даъволарни ҳал этишда, судлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарорида берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим.
17. Фуқаролик кодексининг 999-моддасига мувофиқ фаолияти теварак — атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахс ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситалари эгалари ва бошқалар) жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ошиқча хавф манбаи етказган мулкий зиённи, агар зиён бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганлигини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт.
Ошиқча хавф манбаи эгаси деганда, уни ўзига тегишли мулк ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи ёхуд бошқа фуқаролик ҳуқуқий асосларга (масалан, ижара, прокат шартномаси ёки ишончномага, шунингдек ваколатли давлат органи ёки унинг мансабдор шахсининг ошиқча хавф манбаини ташкилот ёки шахсга вақтинча фойдаланиш учун бериш тўғрисидаги фармойишига) кўра эксплуатация қилувчи корхона, ташкилот, муассаса ёки фуқаро тушунилиши лозим.
Ошиқча хавф манбаини унинг эгаси билан меҳнат муносабатлари туфайли бошқарган шахс (ҳайдовчи, машинист, дастгоҳ (станок) ишчиси ва ҳ.к.) ушбу манба эгаси деб топилмайди ва мулкий зиён учун жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) олдида жавобгар бўлмайди.
Ошиқча хавф манбаи эгаси, агар манба эгасининг ихтиёридан унинг айби билан эмас, балки бошқа шахсларнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари натижасида чиқиб кетганлигини исботласа, мазкур ошиқча хавф манбаи етказган мулкий зиён учун жавоб бермайди. Бундай ҳолларда ошиқча хавф манбаи етказган мулкий зиён учун жавобгарлик манбадан фойдаланган шахсга юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ишни апелляция, кассация босқичида кўраётган суд ҳукмга мулкий зиённи қоплашга оид ўзгартиришлар киритишга ҳақли. Агар иш бўйича далиллар тўплаш ва қўшимча текшириш талаб қилинмаса, ишнинг мулкий зиён етказишга доир ҳолатлари биринчи инстанция суди томонидан тўлиқ ва тўғри аниқланган, бироқ моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда хатоликка йўл қўйилган бўлса, юқори турувчи суд ундириладиган зиён миқдорини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкий зиён миқдорининг ўзгартирилиши жиноят квалификациясига ёки айблов ҳажми маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган даражада ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда, башарти шу асосларга кўра прокурор протести ёки жабрланувчи (унинг вакили) томонидан шикоят келтирилган бўлса, ҳукм ўзгартирилиб, тегишлича жиноят квалификацияси ёки айб ҳажми ўзгартирилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Жиноят ишидан келиб чиқувчи фуқаровий даъвони фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида кўраётганда, суд мулкий зиённи қоплаш учун ундирилаётган суммани жиноят ишида мавжуд далиллар, шунингдек, тарафлар томонидан қўшимча тақдим қилинган ва суднинг ташаббуси билан тўпланган далиллар асосида белгилайди (ФПК 75-моддаси тўртинчи қисми).
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми ФПК 451-моддасида белгиланган муддатлар мобайнида ижрога топширилиши мумкин.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўтказиб юборилган муддат ФПК 453-моддасида белгиланган ҳолларда ҳукм чиқарган ёки ижро қилинаётган жойдаги суд томонидан тикланиши мумкин.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликнинг судлар томонидан аниқ қўлланиши устидан назоратни кучайтиришлари, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб боришлари ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўришлари лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 10 июндаги 23-сонли қарори таҳририда)
22. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш. ГАЗИЕВ
Пленум котиби, Олий суд судьяси Д. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 декабрь,
26-сон
Download 27.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling