Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори


Download 27.41 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi27.41 Kb.
#1376177
  1   2   3   4
Bog'liq
Мулкий зиён Пленум карори


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 27.12.2016 йилдаги 26-сон
Кучга кириш санаси
27.12.2016
Қўшимча ахборот
Улашиш







ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, суд амалиётида жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш юзасидан масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, давлатнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш асослари ва тартибига оид қонунчиликка аниқ ва оғишмай риоя этишлари зарурлигига қаратилсин.
2. Шуни назарда тутиш лозимки, шахснинг унга етказилган зарарни (яъни мулкий зиённи) қоплашга бўлган ҳуқуқи, шунингдек, зиён учун моддий жавобгарликнинг умумий асослари Фуқаролик кодексида (14-моддаси57-боби) белгиланган.
Чунончи, ФК 14-моддасига кўра, зарар деганда, қуйидагилар тушунилади:
ҳуқуқи бузилган шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар);
шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда).
Шу муносабат билан жиноят натижасида, айниқса, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга, хусусан, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган, қонунга хилоф равишда аралашиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятларга оид ишлар бўйича (ЖК 1921 — 1928-моддалари) етказилган мулкий зиённи қоплаш масалаларини ҳал этиш чоғида судлар нафақат жиноят процессуал қонунчилиги (ЖПК бешинчи бўлими), балки фуқаролик, меҳнат ва бошқа қонунчилик нормаларига ҳам (ЖПК 281-моддаси) амал қилишлари лозим.
3. Жиноят-процессуал кодексининг 82-моддасига мувофиқ суриштирув, дастлабки тергов олиб бориш чоғида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлардан бири жиноят натижасида етказилган зарар хусусияти ва миқдори ҳисобланади, чунки етказилган зарар тури ва миқдорини аниқлаш нафақат уни қоплаш масаласини ҳал этиш, балки жиноятни квалификация қилиш учун ҳам аҳамиятлидир.
Жиноят ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида шахсга (шу жумладан, жабрланувчи деб топилган шахсга), корхона, муассаса, ташкилотга мулкий зиён етказилганлигига оид далиллар мавжуд бўлганда, улар суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг қарори (ажрими) билан фуқаровий даъвогар деб (ЖПК 56-моддаси биринчи қисми) эътироф этилишлари лозим.
Вояга етмаганнинг, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун уларнинг қонуний вакили, мулкий зиён етказилган шахс вафот этганда эса, унинг меросхўри фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади.
Шахсни (шу жумладан, жабрланувчини) фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор (ажрим)да суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд унга фуқаровий даъвони тақдим этиш ҳуқуқи, тартиби ва шаклини ҳамда ЖПК 57-моддасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини тушунтириши шарт.
4. Қонунга кўра, мулкий зиён учун жавобгарлик айбланувчи, судланувчига эмас, балки бошқа шахсга юклатилган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд тегишли жисмоний ёки юридик шахсни фуқаровий жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаради ва унга ЖПК 59-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Мулкий зиён ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахснинг жиноий ҳаракатлари натижасида етказилган ҳолларда фуқаровий жавобгар сифатида ишга унинг ота ёки онаси (фарзандликка олувчиси), васийси ёхуд унинг васийси ҳисобланадиган тарбиялаш, даволаш ёки бошқа муассаса жалб этилиши лозим (ФК 993-моддаси).
5. Суриштирув, дастлабки тергов органларининг эътибори шунга қаратилсинки, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён қопланишини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий механизми гумон қилинувчи, айбланувчи, фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини ЖПК 290-моддасига мувофиқ тезкорлик билан хатлаш ҳисобланади.

Download 27.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling