Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами
МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
Download 59.75 Kb.
|
Аттестация саволлари 2022 й.
МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД
Маъмурий судлар томонидан кўриб чиқиладиган иш тоифалари. Маъмурий ишларнинг судловга тегишлиги ҳақида гапиринг. Маъмурий суд иш юритувида аризани қабул қилишни рад этиш ва аризани қайтаришнинг ўзаро фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг. Маъмурий суд ишларини юритишда процессуал муддатлар ва уларни ўтказиб юбориш оқибатларини таҳлил қилинг. Вакиллик ва ишончнома тушунчаларини ёритиб беринг. Маъмурий судлар томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш тартиби ва муддати. Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чораларини кўриш асослари ва турлари, уни кўриб чиқиш тартиби. Маъмурий суд ишларини юритишда далиллар тушунчаси ва уларнинг турларини таҳлил қилинг. Маъмурий суд ишаларини юритишда баённома юритиш тартибини таҳлил қилинг. Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриш тартиби. Маъмурий суд ишларини юритишда сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби. Маъмурий суд иш юритувига доир қонунчиликка биноан қонунда назарда тутилган ҳолларда маъмурий ишлар ҳарбий судлар томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Маъмурий ишлар айнан қандай ҳолларда ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқилишини тушунтириб беринг. Маъмурий суд иш юритувида тегишли тарзда хабардор қилиш деганда нимани тушунасиз? Маъмурий судлар томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишнинг умумий қоидалари. Суд мажлиси баённомаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириш ва уни кўриб чиқиш тартиби. Йўқолган суд ишини юритишни тиклаш тартиби. Сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби ҳақида гапиринг. Суд мажлисида танаффус ҳақида гапиринг. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ҳал этиладиган масалаларни санаб беринг. Қандай ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилинади? Ҳал қилув қарорининг ёзувида йўл қўйилган хатоларни ва арифметик хатолар тузатиш тартиби. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби ҳақида гапиринг. Апелляция шикоятини (протестини) қайси ҳолларда иш юритишга қабул қилиш рад этилади? Апелляция шикоятини (протестини) қайси ҳолларда қайтарилади? Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат? Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат? Кассация шикояти(протести)га илова қилинадиган ҳужжатларни санаб беринг Кассация шикоятини (протестини) қайтариш асослари? Суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, бузилган ҳуқуқ қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш тартиби. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари ҳақида гапиринг. Даъво муддати ва процессуал муддатлар, улар ўртасидаги фарқли жиҳатларни ёритиб беринг. Ер фонди тоифаларини санаб беринг. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини (сервитут) тушунтириб беринг. Уй-жой фонди турлари (хусусий ва давлат уй-жой фондлари). Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ёритиб беринг. Маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принципларини санаб беринг. Маъмурий иш юритишнинг “бир дарча” орқали амалга оширилиши принципини ёритиб беринг. Маъмурий ҳужжатни шакли ва мазмуни ҳақида гапиринг. Давлат божи тушунчаси ва турлари. Маъмурий судларда давлат божи қандай ҳаракатлар учун тўланади? Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ҳақида гапиринг. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ёритинг. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари. Download 59.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling