Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами


Download 59.75 Kb.
bet7/13
Sana13.07.2023
Hajmi59.75 Kb.
#1660122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022 й.

ФУҚАРОЛИК ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД


  1. Қандай ҳолларда процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилиши мумкин?

  2. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги иш билан бирга кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган низолар?

  3. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки унинг бўлиб-бўлиб ижро этилиши, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш асослари нималардан иборат?

  4. Никоҳдан суд тартибида ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратиш ҳолатлари?

  5. Фуқаролик судлари кўриб чиқадиган иш тоифаларини санаб беринг.

  6. Фуқаролик ишларининг судловга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилиги ҳақида гапиринг.

  7. Фуқаролик суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  8. Даъвони таъминлаш асослари ва чоралари, уни кўриб чиқиш тартиби.

  9. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти.

  10. Процессуал мажбурлов чораларининг турлари ва кўллаш тартиби.

  11. Процессуал муддатлар, уларни ҳисоблаш тартиби, муддатни ўтказиб юбориш оқибатлари.

  12. Апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишни кўриш доираси.

  13. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини айтиб беринг?

  14. Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?

  15. Соддалаштиририлган тартибда иш юритиш ҳақида гапиринг.

  16. Алоҳида тартибда кўриладиган ишларнинг турларини санаб беринг.

  17. Хакамлик судининг ҳал қилув қарори устидан низолашиш ҳақида гапиринг.

  18. Буйруқ тартибида иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари.

  19. Сиртдан иш юритиш тартиби билан соддалаштирилган иш юритиш тартибининг фарқини айтинг?

  20. Далиллар. Далилларга баҳо бериш ҳақида гапиринг.

  21. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари?

  22. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби ҳақида гапиринг?

  23. Меҳнат шартномаси тушунчаси, тарафлари, шартномага қўйиладиган талаблар ҳақида гапиринг.

  24. Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар ва улар томонидан бундай низоларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида гапиринг.

  25. Никонҳни ҳақиқий эмас деб топиш асослари ва унинг оқибатлари?

  26. Эр ва хотининг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари нимадан иборат?

  27. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушларини аниқлаш ва бўлиш тартиби.

  28. Никоҳ шартномасини тузиш тартиби ва унинг мазмуни.

  29. Оталикни суд тартибида белгилаш ва оталикка эътироз билдириш тартиби ҳақида гапиринг.

  30. Ота-онанинг вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва миқдорини аниқлаш тартиби.

  31. Фарзандликка олиш ва фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби.

  32. Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати тушунчаларини ёритиб беринг.

  33. Юридик шахс тушунчаси.

  34. Битим тушунчаси, турлари ва шакли.

  35. Вакиллик ва ишончнома тушунчаларини ёритиб беринг.

  36. Шартнома тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби ҳақида гапиринг?

  37. Мероснинг очилиши, меросҳўрлар таркиби ҳақида гапиринг.

  38. Нолойиқ меросҳўрларни меросдан четлатиш тартиби.

  39. Мол-мулкни эгасиз деб топиш тартиби ва асослари.

  40. Коллизион нормалар ҳақида гапиринг.

  41. Реторсия нима (чеклов)?

  42. Уй-жой фонди турлари (хусусий ва давлат уй-жой фондлари).

  43. Мулкдорнинг оила аъзолари деб кимлар киритилган?

  44. Вақтинча бўлмаган фуқароларнинг турур жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаши ҳақида гапиринг?

  45. Фуқароларни бошқа турар жой бермасдан кўчиришнинг асослари

  46. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси.

  47. Давлат божи тушунчаси ва турлари.

  48. Фуқаролик судларида давлат божи қандай ҳаракатлар учун тўланади?

  49. Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ҳақида гапиринг.

  50. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг жорий қилинган янги тартиби ҳақида тушунтириш беринг.




Download 59.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling