Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами


Download 59.75 Kb.
bet13/13
Sana13.07.2023
Hajmi59.75 Kb.
#1660122
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022 й.

ХЎЖАЛИК ИШЛАРИГА ОИД



  1. Қурилиш ишлари қайси турларга бўлинади?

  2. Объектдаги қурилиш ишларини назорати қайси ташкилотлар томонидан олиб борилади?

  3. Объект бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган Пудрат шартномасига, қўшимча қайси ҳужжатлар илова қилинади?

  4. Объектдаги қурилиш ишлари қайси тайёрланган ҳужжатлар асосида бажарилади?

  5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда қайси меъёрий (норма) ва қоидалардан фойдаланилади?

  6. Объектда қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, қайси комиссия томонидан қандай тартибда фойдаланишга топширилади?

  7. Пудратчи томонидан объектда бажарилган қурилиш ишлари тўғрисида қандай ҳужжатлар буюртмачига топширилади?

  8. Архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) га асосан қайси муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш учун техник шартлар ва рухсатномалар олинади?

  9. Объектда қурилиш ёки капитал таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, қайси ташкилотлар иштирокида назорат ўлчовлари ўтказилади?

  10. Объектда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг, объект бўйича кафолат муддати қанча муддатни ташкил этади?

  11. Объект бўйича қурилиш ишларига лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачининг қайси топшириғига асосан тайёрланади?

  12. Объект бўйича капитал ва жорий таъмирлаш ишларига смета ҳужжатлари буюртмачининг қайси хужжатига асосан тайёрланади?

  13. Объектга пудратчини танлаш қайси тартибда аниқланади?

  14. Архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) га асосан қайси муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш учун техник шартлар ва рухсатномалар олинади?

  15. Хизмат сафарлари бўйича харажатларни қоплаб берилиши қайси ҳужжат билан тартибга солинган, йўл ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда тўловлар қандай амалга оширилади?



ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИГА ОИД



  1. Ётиқ ва тик чизиқлар деганда нимани тушунасиз?

  2. Транспорт воситаси ҳайдовчиларнинг мажбуриятларини айтиб беринг.

  3. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари нималардан иборат?

  4. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари ҳақида гапириб беринг.

  5. Пиёдалар ва йўловчиларнинг мажбуриятлари ҳақида айтиб беринг.

  6. Ҳаракатланиш тезлиги ҳақида гапириб беринг.

  7. Огоҳлантирувчи белгилар ҳақида гапириб беринг.

  8. Имтиёз белгилари ҳақида гапириб беринг.

  9. Тақиқловчи белгилар ҳақида гапириб беринг.

  10. Буюрувчи белгилар ҳақида гапириб беринг.

  11. Ахборот-кўрсаткич белгилар ҳақида гапириб беринг.

  12. Сервис белгилар ҳақида гапириб беринг.

  13. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар.

  14. Автоҳалокатларда шошилинч биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ва талаблари.

  15. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт қилинган зарур тиббий ашёлар.

  16. Қайси ҳолларда қоидалар огоҳлантириш ишораларини беришниталаб қилмайди?

  17. Кудузги вақтда яқинни ёритувчи чироқ (фара) ни ёқиш огоҳлантириш ишораси бӯладими?

  18. Огоҳлантириш ишорасини бериш ҳайдовчига биринчи ҳаракатланиш ҳуқуқини берадими?

  19. Қувиб ӯтишда фараларнинг узоқни ёритувчи чироқларидан огоҳлантирувчи ишора сифатида фойдаланиш мумкинми?

  20. Чорраҳада айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган. Сиз яқинлашиб келаётган чорраҳанинг қатнов қисми иккита ҳаракат бӯлагига эга. Чорраҳага киришда бурилиш учун Сиз қайси бӯлакни эгаллашингиз лозим?

  21. Ҳаракат икки томонлама бӯлган, уч бӯлакли йӯлда Сиз ӯнгга бурилишингиз зарур. Ушбу манёврни Сиз қайси бӯлакдан амалга оширасиз

  22. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида юк автомобили юкхонасида одамларни ташишда қандан энг юқори тезликда ҳаракатланишга руҳсат этилади?

  23. Автомобиль ҳайдовчиси уни бошқа транспорт воситалари қувиб ӯтаётганда қандай ҳаракаӣ қилиши керак?

  24. Транспорт воситаларининг темир йӯл кесишмасига қанча масофа яқинроқда тӯхтаб туришлари тақиқланади?

  25. Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида транспорт воситаларининг узоқ вақт тӯхтаб туришлари (дам олиш, тунаш ва ҳокпзо) га қаерда руҳсат этилади?

  26. Ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кӯзи ожиз пиёдаларни ӯтказиб юбориши керакми?

  27. Темир йӯл кесишмаси олдида тӯхтагандан кейин ҳаракатни бошлашдан олдин ҳайдовчи биринчи навбатда бажариши керак:

  28. Ҳайдовчи манёврни бажаришда бурилиш кӯрсаткичлари билан ёруғлик ишораси (поворотник) ни ҳар доим бериши керакми?

  29. Шатакка (буксир) олинган механик транспорт воситасида қайси ташқи ёритиш чироқлари ёқилган бӯлиши керак?

  30. Бошқарув қурилмаси носоз механик транспорт воситалари шатакка (буксир) қандай олинади?

  31. Мотоциклларни шатакка (буксир) олишга руҳсат этиладими?

  32. Тормоз тизими ишламаётган транспорт воситасини шатакка (буксир) олиш мумкинми?

  33. Агар транспорт воситасининг тузилишида кӯзда тутилган орқани кӯрсатадиган кӯзгулар бӯлмаса, автомобилдан фойдаланишга руҳсат бериладими?

  34. Юк автомобилининг юкхонасида 8 нафардан кӯп одамларни ташиш учун қайси тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бӯлган ҳайдовчиларга рухсат берилади?

  35. Юк транспорт воситасига қандай жойлаштирилиши керак?

  36. Кундузги вақтда транспорт воситасининг олд ёки орқа томонидан
    1 метрдан ортиқ чиқиб турган юк қандай белгиланади?

  37. Автомобиль юриб кетаётганда кутилмаганда шинаси ёрилиб кетса, ҳайдовчи қандай ҳаракатлар амалга ошириши зарур?

  38. Ӯнг ва чап ғилдиракларнинг шиналари турлича едирилган автомобилга кескин тормоз бериш қандай хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин?

  39. Умуртқасининг кӯкрак қисми шикастланган киши транспорт воситасида қандай ташилади?

  40. Автомобилда тиббиёт қутичаси қаерда сақланиши лозим?



Изоҳ: Комиссия тарафидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Конституциявий қонунлари, “Судлар тўғрисида”ги қонуни бўйича, шунингдек номзоднинг сиёсий дунёқарашини, маданий-маънавий етуклигини баҳолаш мақсадида қўшимча саволлар ҳам берилиши мумкин.
Download 59.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling