Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами
Download 59.75 Kb.
|
Аттестация саволлари 2022 й.
БУХГАЛТЕРИЯГА ОИД
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш тартиби ҳақида гапиринг. Ходимларга шахсий устама, байрамларга мукофот, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш ва овқат пули қандай маблағлар ҳисобидан тўланади? Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш кимга юклатилган? Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деганда нима тушунилади? “Бюджет дотацияси” тушунчасига изоҳ беринг? Коммунал тўловлар бўйича қандай ишларни амалга оширасиз? Ҳомийлардан тушган маблағлар, агарда ҳомийлар томонидан маблағларнинг ишлатилиш йўналиши кўрсатилмаган бўлса, қайси мақсадларга йўналтирилиши мумкин? Хизмат сафарлари бўйича харажатларни қоплаб берилиши қайси ҳужжат билан тартибга солинган, йўл ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда тўловлар қандай амалга оширилади? Омбордаги товар моддий бойликларни қабул қилиб олиш ҳамда тарқатиш қандай усулда амалга оширилади? Ҳисоб регистрларидаги бухгалтерия ёзувларида аниқланган хатоларни жорий йилда тузатиш тартиби? Қандай ҳолатларда ходимнинг иш ҳақи тўловларидан унинг розилиги бўлмаган тақдирда ҳам ушлаб қолинади? Бюджет ташкилотларида вақтинча фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар қандай тартибда ижарага берилади? Асосий воситаларни ҳисобдан чиқарилишида нималарга аҳамият бериш лозим ва қайси норматив ҳужжат билан тартибга солинган? Ташкилотларда инвентаризация ўтказиш тартиби қайси меъёрий ҳужжатга асосан ташкил этилади ва ташкил этишдан мақсад нима? Қандай ҳолатларда режадан ташқари инвентаризация ўтказилади? Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби (даври, меъёрлари) қандай ва қайси турдаги асосий воситалар учун эскириш ҳисобланмайди? Бюджет ташкилотларида бухгалтерия балансининг актив ва пассив қисмида нималар акс эттирилади? Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қандай норматив ҳужжатлар мавжуд? Қайси ҳолларда тендер савдолари ўтказилади? Хизмат автомашиналарини судларга фойдаланиш учун бириктириш тартибини тушунтиринг? Ташкилотларда инвентаризация ўтказиш тартиби қайси меъёрий ҳужжатга асосан ташкил этилади ва ташкил этишдан мақсад нима? Қандай ҳолатларда режадан ташқари инвентаризация ўтказилади? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2018 йилдаги ПФ-5482-сон ва 13.01.2021 йилдаги ПФ-6134-сон Фармонлари асосида судья ва суд ходимларининг иш ҳақи тўловлари бўйича қандай ўзгаришлар бўлди? Судлар қандай манбалар ҳисобидан таъминланади? Судьяларга уй-жой ижара пули қайси маблағлар ҳисобидан тўланади? Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси қандай манбалар ҳисобидан шаклланади? Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини бошқариш ва маблағларини тақсимлаш қандай амалга оширилади? Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатувчи кенгаш таркибига кимлар киради? Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш тартиби ҳақида гапиринг. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби қандай? Молия органлари томонидан бюджет ташкилотлари сметалари ва штат жадваллари кандай муддат ичида рўйхатдан ўтказилади ? Давлат бюджети йил бошлангунга кадар кабул килинмаган бўлса, янги йилнинг дастлабки ойи харажатлари кайси микдорларда амалга оширилади? Download 59.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling