Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил қилиш


Download 78.02 Kb.
bet9/16
Sana08.11.2023
Hajmi78.02 Kb.
#1757875
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКОЛОГИК СИЁСАТ КУРС ИШИ

2-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил қилиш
8. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси маркази);
Давлат экологик экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиали);
Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.
9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:
ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган давлат экологик экспертизаси объектларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
объектларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
давлат экологик экспертизаси хулосасини ушбу Низомда белгиланган тартибда беради.
10. Давлат экологик экспертизаси маркази қуйидаги объектлар бўйича:
атроф муҳитга таъсирни баҳолашда — лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори даражада хавфли (кейинги ўринларда — I тоифага мансуб) ва ўртача даражада хавфли (кейинги ўринларда — II тоифага мансуб) фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни;
I тоифага мансуб фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома -услубий ҳужжатлар (техник регламентлар, шартлар, стандартлар, қоидалар ва йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
11. Ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари қуйидаги объектлар бўйича:
атроф муҳитга таъсирни баҳолашда — атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг паст даражада хавфли (кейинги ўринларда — III тоифага мансуб) ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатиш (кейинги ўринларда — IV тоифага мансуб) фаолият турларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараёнларни ўзгартиришни;
аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (шаҳарчалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва буюртмачилардан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;
давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни буюртмачига қайтариш;
заруратга кўра давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш ҳуқуқига эга.
13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холисона ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.
14. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари қурилиши учун ер участкаларини танлаш, ажратиш материаллари, қурилиш ва ишга тушириш, технологик ўзгартиришларни ўз ичига олган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзгартириш билан боғлиқ лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда жамоатчилик эшитувларида қўллаб-қувватланган тақдирда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
15. Давлат экология қўмитаси атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларини давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур ҳолларда хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган малакали мутахассислар ва олимларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобига жалб этиши мумкин.
16. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш пайтида экспертлар ўз фаолиятини мустақил ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
17. Давлат экологик қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш ҳамда экспертлар хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, шунингдек, буюртмачиларнинг давлат экологик экспертизаси органлари юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузурида Давлат экология қўмитаси, шунингдек, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил қилинади.
Давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши фаолияти ва унинг таркиби Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низом асосида тартибга солинади.
18. Экспертлар кенгаши:
давлат экологик экспертизаси ўтказилаётган объектларни фаолият турлари бўйича таснифлаш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этади;
давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;
давлат экологик экспертизаси хулосаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширади.
19. Ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилари ўртасидаги баҳсли масалалар ва низолар экспертлар кенгаши томонидан шикоят аризаси берилган кундан эътиборан 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Шикоят аризаси кўриб чиқилгандан кейин 2 иш куни мобайнида экспертлар кенгаши томонидан йиғилиш баённомаси тайёрланади ва у бир иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси раҳбарияти томонидан имзоланган ҳолда тегишлилиги бўйича Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиалига маълумот ёки ижро этишга, шунингдек, шикоят аризасини берган буюртмачига маълумот учун юборилади.
20. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларининг давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғи билан Давлат экологик экспертизаси маркази эксперт ходимларидан иборат экспертлар комиссияси тузилиши ва мазкур эксперт комиссияси таркибига мутахассислар ва олимлар, шу жумладан, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Эксперт комиссиясининг иш натижалари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссиясининг жамловчи хулосаси шаклида баён этилади.

Download 78.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling