Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 78.02 Kb.
bet2/16
Sana08.11.2023
Hajmi78.02 Kb.
#1757875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКОЛОГИК СИЁСАТ КУРС ИШИ

Хулоса.....................................................................................................

39

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.................................................

40






КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертизаси тўғрисида»ги қонунига кўра, республика ҳудудида режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистонда давлат экологик экспертизасини ўтказиш тизими бундан 24 йил аввал, яъни 1997 йили жорий этилган. Айтиш керакки, айни пайтда замон талабидан келиб чиқиб бу борада қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросидан келиб чиқиб давлат экологик экспертизаси хулосаларини бериш бўйича рақамлаштирилган интерактив хизмат жорий этилди1.
Ҳозирги глобаллашув шароитларидан келиб чиққан ҳолда Республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, хорижий сармоядорлар учун аниқ ва тушунарли атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнини татбиқ этиш, қулай инвестицион ва экологик муҳит яратиш масалалари атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ҳамда давлат экологик экспертизасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани концептуал равишда такомиллаштириш тақозо этмоқда.
Бугунги кунда Республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, инвесторлар учун аниқ ва тушунарли экологик баҳолаш тизимини татбиқ этиш, ишлаб чиқариш лойиҳаларининг аҳоли соғлиғи ва атроф-муҳитга таъсирини самарали баҳолашга тўсқинлик қилувчи қатор омиллар мавжуд. Жумладан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида, фаолият турига мувофиқ, қонунчиликдаги экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилиш амалиёти мавжуд эмас. 

Download 78.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling