Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Давлат экологик экспертизаси ўтказишда норматив ҳужжатлар


Download 78.02 Kb.
bet7/16
Sana08.11.2023
Hajmi78.02 Kb.
#1757875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКОЛОГИК СИЁСАТ КУРС ИШИ

1.2. Давлат экологик экспертизаси ўтказишда норматив ҳужжатлар

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан қуйидагилар тақдим этилади:


лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича — атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасини, экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнотни, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнотни ўз ичига олган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари;
ишлаб турган объектлар бўйича — экологик нормативларнинг лойиҳалари, объектнинг атроф табиий муҳитга ва фуқаролар соғлиғига таъсир кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисида тайёрланган баёнот. Буюртмачи қўшимча тарзда экологик аудит материалларини тақдим этишга ҳақли;
ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи, учинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган объектлар бўйича — тайёрланган барча ҳужжатлар.
Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш бошлангунга қадар тақдим этилади.
Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот объект қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиб олингунга қадар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертизаси тўғрисида”ги қонуни6га мувофиқ, республика ҳудудида режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш мажбурий ҳисобланади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил этиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланиб, давлат экологик экспертизаси қўмита таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари таркибида давлат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича “Давлат экологик экспертизаси маркази” давлат унитар корхоналари 100 фоиз давлат улуши ҳисобидан таъсис этилган7.
Ўзбекистонда давлат экологик экспертизасини ўтказиш бундан 23 йил аввал, яъни 1997 йили жорий этилган. Айтиш керакки, ўтган йиллар давомида ушбу йўналишда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК томонидан 2006 йилдан 2020 йилга қадар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III, IV-тоифаларига мансуб бўлган корхона ва ташкилотларнинг 18 043 тасига ижобий хулосалар тақдим этилган, 4 269 тасига эса хулосалар қайта ишлаш учун қайтарилган8.


Download 78.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling