Экологик экспертиза қуйидаги мақсадларда ўтказилади3:
атроф муҳитга таъсирнинг барча потенциал турларининг хусусияти ва хавфлилик даражасини аниқлаш;
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини баҳолаш;
буюртмачи томонидан мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолиятга тегишли қарорларни қабул қилишда ижтимоий афзалликларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
атроф муҳитга минимал таъсир этган ҳолда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича муқобил имкониятларни кўриб чиқиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳит компонентларига ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсирининг олдини олиш ва юмшатиш.
Қуйидагилар давлат экологик экспертизаси объектлари ҳисобланади:
давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари;
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари;
техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар;
ҳудудларга фавқулодда экологик вазият, экологик офат зоналари ҳамда муҳофаза қилинадиган ҳудудлар мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;
махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар.
Мажбурий давлат экологик экспертизаси давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турларининг белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Буюртмачининг хоҳишига кўра юқорида кўрсатилган рўйхатга киритилмаган фаолият тури бўйича давлат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |