Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги
Ўзбекистонда валюта сиёсатини ривожлантириш йўллари
Download 1.02 Mb.
|
Javohir G’ulomov
3.2. Ўзбекистонда валюта сиёсатини ривожлантириш йўллариВалюта интервенцияси – хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш орқали миллий валюта курсига таъсир ўтказиш мақсадида марказий банкнинг валюта бозоридаги операцияларига аралашувидир. Марказий банк миллий валюта алмашинув курсини кўтариш мақсадида хорижий валютани сотади ва, аксинча,миллий валюта алмашинув курсини тушириш мақсадида хорижий валютани сотиб олади10. Марказий банк бу дастакдан ички бозордаги барқарор алмашинув курсини таъминлашда ёки экспортни рағбатлантириш мақсадида миллий валютани девалвациялашда фойдаланади. Валюта интервенцияси валюта инқирозлари ва молиявий нобарқарорлик даврларида самарасиз ҳисобланади. Шунинг учун бу дастак мамлакатда иқтисодий барқарорлик шароитидажорий валюта назоратини амалга оширишда кенг қўлланилади.Валюта интервенциясидан кўзланган мақсадга эришишнинг зарурий шартларидан бири олтин-валюта захираларининг етарлилиги ҳисобланади. Валюта интервенцияси расмий олтин-валюта захиралари ёки марказий банкларнинг банклар аросвоп битимлари ҳисобига амалга оширилади. Девалвация (лотинча сўздан олинган бўлиб, de-valeo – қадрсизланиш маъносини англатади) – фиксирланган валюта курси режими ҳолатида миллий валютани чет эл валюталарига ёки халқаро ҳисоб-китоб пул бирлиги (СДР)га нисбатан қадрининг тушишидир. Девалвация сиёсати мамлакат тўлов баланси ёмонлашганда ва мамлакатга импорт оқими сезиларли даражада кўпайганда амалда қўллаш иқтисодиётга ижобий таъсир этади. Девиз сиёсати шаклларидан бири ревалвация (лотинча re-valeo – қадри ошиш маъносини англатади) бўлиб, фиксирланган валюта курси режими ҳолатида миллий валютанинг хорижий валюта ёки халқаро ҳисоб бирлиги (СДР)га нисбатан қадрининг ошишини англатади. Ревалвация миллий валютанинг қадрини ошириш, хорижий валютадаги ташқи қарзлар юкини камайтириш, импорт ва капитал киримини рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади. Валюта захираларини диверсификацилаш деганда бир вақтнинг ўзида турли хилдаги валюталардан иборат валюта захираларини шакллантириш тушунилади. Валюта захираларини диверсификацилаш амалиёти, бир томондан, валютавий рискларни камайтириш ва бир валютага боғлиқ бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, иккинчи томондан, бир валютага бўлган талабни тушириш ва иккинчи валютага бўлган таклифни ошириш мақсадида амалга оширилади. Ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларда асосан АҚШ доллари, Евро, Иэна ва Британия фунти валюта захираси сиқатида ишлатилади. Дисконт сиёсати – бу марказий банкнинг тижорат банкларига бериладиган кредит фоиз ставкасини ўрнатиш ва даврий равишда ўзгартириб бориш бўйича чара-тадбирлари йиғиндисидир. Бу сиёсатни юритиш орқали марказий банк валюта курси динамикаси, тўлов баланси ҳолати, капитал оқими ҳаракати, шунингдек кредит қўйилмалари динамакаси, пул массаси ва нархларга таъсир ўтказади ва бозордаги ҳолатни бошқаради. Дисконт сиёсатининг валюта курсига таъсирининг ташқи аспекти шундаки, марказий банк фоиз ставкаларини ўзгартириб валюта курси динамикасига таъсир ўтказади, яъни фоиз ставкаси кўтариш орқали капитал киримини рағбатлантиради ва миллий валюта курси ошади. Аксинча, фоиз ставкаси туширилса капитал фоиз ставкаси нисбатан юқори бўлган мамлакатларга чиқиб кетади ва миллий валюта курси тушади. Капитал оқимини бошқариш бевосита валюта курсини назорат қилиш имконини беради. Очиқ бозордаги операциялар деганда марказий банктомонидан қимматли қоҳозларни сотилиши ёки сотиб олиниши тушунилади. Очиқ бозордаги операциялар мамлакатдаги пул массасини назорат қилиш имконини беради. Шундай қилиб, валюта муносабатларининг бозор ва давлат томонидан тартибга солиниши бир-бирини тўлдиради. Ривожланишнинг маълум даврида (иқтисодий барқарор ва либерализация даврида) бозор дастаклари кўпроқ амал қилса, бошқа даврларда (иқтисодий ривожланишнинг ўтиш даврида, инқироз, урушлар, табиий офатлар шароитларида) тартибга солишнинг давлат дастаглари ишлатилади. Биринчиси рақобатга асосланган бўлиб иқтисодий ривожланишга туртки беради, иккинчиси эса, валюта муносабатларининг бозор томонидан тартибга солишда вужудга келадиган салбий оқибатларни бартараф этади. Булар орасидаги чегара маълум бир шароитдаги ютуқ ва ютқазишлар орқали аниқлқнади. Шуниниг учун ҳам амалиётда улардан фойдаланиш мутаносиблиги тез-тез ўзгариб туради. Бироқ, давлат ҳар доим валюта муносабатларини регламентациялаш ва назорат қилиш мақсадида валюта бошқарувини сақлаб қолади. Валютани тартибга солиш валюта муносабатлари шаклланиши билан бошланган амалиёт ҳисобланади. Бу валютани тартибга солишнинг маълум тартиб қоида, яъни механизми мавжуд бўлиб, бу механизм жаҳо валюта тизимларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турлича бўлган. Масалан, Париж ва Генуя валюта тизимлари даврида “олтин стандарти” қоидаси амал қилган бўлиб, валюта курслари “олтин нуқталар” механизмиорқали тартибга солинган. Бу тизимлар даврида олтин ягона универсал халқаро тўлов воситаси бўлган. “Олтин нуқталар” эса олтинни ташиш харажатларининг таъсирида натижасида нархининг ўзгаришидир. 1914 йилдан бошлаб баъзи мамлакатлардан олтин олиб чиқиш таъқиқлана бошлади ва бу адабиётларда валютани тартибга солиш амалиётидаги биринчи аҳамиятли чеклов чораси сифатида қаралади. Валюта сиёсати валюта муносабатлари соҳасидаги иқтисодий,ҳуқуқий валюта ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуини англатади.У кенг маънода қуйидаги элементлардан ташкил топади: алмашув курси сиёсати (курсни ўрнатиш механизми ва уни қуллаб-қувватлаш) расмий заҳираларни бошқариш, валютани тартибга солиш, ҳалқаро валютавий ҳамжиҳатлик ва халқаро валюта-молия ташкилотларида иштирок этиш. Валюта сиёсатининг мақсади тўлов балансини мувозанатлаштириш, миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш, шунинг асосида давлатнинг ташқи иқтисодий позициясини барқарорлаштириш ҳисобланади. Валюта сиёсатининг ҳар қандай инструментни ташқи иқтисодий соҳани комплекс тарзда тартибга солишниг элементи ҳисобланиди ва иқтисодиётнинг ривожланиши учун қулай шароит яратишга қаратилади. Валюта бозори эса валюта сиёсатининг умумий контекстида чекланган мустақил аҳамиятга эга, энг муҳими, у ўзида ишлаб чиқариш, савдо ва капиталлар ҳаракатидагитенденцияларни акс эттиради.Ҳар қандай ривожланган давлатнинг миллий валюта режими валюта курсини ўрнатиш тартиби ва конвертирлаш масалаларни қамраб олади. Иқтисодий адабиётларда валюта сиёсати шакллари сифатида дисконт ва девиз сиёсати ажратиб курсатилади. Дисконт сиёсати Марказий банкнинг ҳисоб сиёсати бўлиб, фоиз ставкасини ўзгартириш орқали халқаро капиталларнинг ҳаракатини тартибга солишга қаратилади. У, бир томондан, валюта курси ватўлов балансини тартибга солишга,иккинчи томондан, ички пул массасини, кредитларни тартибга солишга йўналтирилади.Шундай килиб, дисконт сиёсати фоиз ставкаларини тартибга солишга асосланади. Бундай тартибга солинадиган асосий ставка қайта молиялаш ставкасидир. Ўзбекистонда қайта молиялаш фоиз ставкаси тушиб бориш тенденциясига эга бўлиб, бугунги кунга келиб 10%ни ташкил этади (илова 3 га қаранг).Ҳозирга пайтда республикамизда миллий валюта курсини тартибга солишда дисконт сиёсатидан фойдаланиш амалиёти мавжуд эмас. Бунга сабаб, векселлар муомаласининг йўқлигидир, натижасида Марказий банкнинг дисконтсиёсатини ўтказиш имконияти чекланиб қолмокда11. Валюта сиёсатининг девиз шакли таркибан валюта интервенцияси, девалвация, ревалвация ва хорижий валюта захираларини диверсификация қилиш каби чоралардан ташкил топган.Валюта сиёсатининг девиз шакли таркибан валюта интервенцияси, девалвация, ревалвация ва хорижий валюта захираларини диверсификация қилиш каби чоралардан ташкил топган. Ўзбекистон Марказий банкнинг валюта бозоридаги интервенцияси Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси (ББЖ) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Зеро, Марказий банк республикамиз валюта бозорида ББЖ маблағлари билангина иштирок этиши мумкин. ББЖ маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин: - банклараро валюта савдоларига уларни ўтказишнинг бозор тамойилларига асосланган, хорижий валютага талаб ва таклифлар негизидаги нормалари ҳамда регламентини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш; -биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар кўламини кенгайтириш; - валюта бозорини эркинлаштириш даврида тўлов балансини ва миллий валютанинг алмаштириш курси барқарорлигини сақлаш; - Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва таррақиёт жамғармасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган манбалардан тушаётган милий валютанинг маблағларни Марказий банк томонидан хорижий валютага конвертация қилиш. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта интервенциясини самарали ўтказиш учун барча зарурий шарт – шароитларга эга. Чунки банклараро савдо сессиясига банклар томонидан топшириладиган хорижий валютани сотиш ва сотиб олишга буюртмалар савдо бошланишидан бир кун олдин Марказий банкнинг ББЖ ишчи гуруҳига келиб тушади. Бу эса эртанги валюта савдоларида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш, сўм алмашув курсининг пул-кредит сиёсати мақсадларига мос келадиган даражада ўрнатилиши учун зарурий интервенция ҳажми борасидаги хомаки тасаввур беради. Марказий банкнинг сўм алмашув курси кескин тебранишининг олдини олишга қаратилган интервенция сиёсати ҳозирда республикамиз спот валюта бозорида АҚШ долларива еврога нисбатан амалга оширилмоқда. Республикамиз жорий валюта бозорида евро бўйича илк савдолар 2008 йил биринчи чорагида йўлга қўйилган, маҳаллий хўжалик субъектлари хорижий валюта захираларини диверсификациялаш ва трансакцион харажатларни қисқартириш имкониятига эга бўладилар. Ўзбекистонда валюта сиёсати унинг асосий тамойиллари, яъни миллий валютамиз сўмнинг алмашув курси барқарорлигини ҳамда ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб амалга оширилади.Бунда асосий эътибор инфляцион жараёнларни жиловлашга, миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларининг олдини олишга ҳамда экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилади.Ўз навбатида, валюта алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган усулини қўллаш орқали алмашув курсининг мақсадли коридор доирасида бўлиши таъминланади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling