Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


Download 1.02 Mb.
bet11/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

Кенгроқ фоиз коридорининг жорий этилиши эса банкларнинг пул бозоридаги операцияларга бўлган қизиқишини ошириш (4 фоиз бандлик тафовут) ва шу орқали пул бозорида фаол иштирок этишини таъминлаш ҳамда Марказий банкнинг пул-кредит операцияларига бўлган талабини қисқартиришга қаратилган.
Хусусан, 5 августдан (навбатдаги мажбурий захиралаш даврининг дастлабки кунидан) муомалага киритилган кенгайтирилган фоиз коридори ҳисобига пул бозорида фаолликнинг ортиши кузатилиб, жами депозит операциялари ҳажми август ойида 8,4 трлн. сўмни ташкил этиб июль ойига нисбатан 46,6 фоизга ўсди.
Инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқ Марказий банкнинг овернайт депозит операцияларининг чекланмаган миқдорда ўтказилиши йўлга қўйилган дастлабки кундан (5 августдан) бошлаб пул бозори фоиз ставкалари фоиз коридорига қайтди ва бугунги кунга қадар фоиз коридоридан юқорига ёки пастга оғиши кузатилмади (11-расм).
Жорий йилнинг август ойида мажбурий захиралаш меъёрларига ҳам айрим ўзгартиришлар киритилган бўлиб, тижорат банкларининг миллий валютадаги депозитлари учун Марказий банкда шакллантириладиган мажбурий резервлари нормативи миллий валютадаги депозитлар учун 4 фоиз даражасида ўзгартиришсиз қолдирилган бўлса, чет эл валютасидаги депозитлари учун 18 фоиз даражасида белгиланди (олдинги меъёр 14 фоиз).



11-расм. Пул бозорининг “UZONIA” ва “UZWIA” индекслари




Манба: Марказий банк

Хорижий валютадаги депозитлар учун мажбурий захиралаш меъёрларининг оширилиши бир томондан иқтисодиётда депозитлар долларлашувини маълум даражада қисқартирса, иккинчи томондан умумий ликвидликнинг ошиши шароитида ликвидликни бошқаришнинг бир марталик инструменти сифатида хизмат қилади.


Шу билан бирга, тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий резервлари миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициенти 75 фоиздан 80 фоизгача оширилди ва бу хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёри ўзгартирилишининг банкларга бўлган босимини минималлаштиради.
Шунингдек, ўртачалаш коэффициентининг оширилиши бир томондан банкларнинг ликвидликни бошқаришдаги мослашувчанлигини оширса, бошқа томондан вакиллик ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағлар ҳажмининг ортиши орқали банкларнинг қатъий пруденциал нормативларни бажаришига ижобий таъсир кўрсатади.
Инфляцион таргетлаш режимини самарали жорий этишда валюта сиёсатида Марказий банкнинг валюта интервенцияларини такомиллаштириш, маркет-мейкерлар институтини ривожлантириш, Ўзбекистон республика валюта биржасида ўтказиладиган валюта савдоларини амалдаги “фиксинг” усулидан узлуксиз аукцион “мэтчинг” усулига ўтказиш ҳамда валюта курсининг шаклланишида тижорат банкларининг ролини ошириш вазифалари белгиланган эди.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Марказий банк бошқарувининг қарори билан 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб ички валюта бозоридаги амалиётлар бўйича қуйидаги ўзгартиришлар амалга оширилди:


  1. Download 1.02 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling