Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


Download 1.02 Mb.
bet8/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

8,9 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
34 фоизга ўсди. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткичнинг 25-30 фоиз
атрофида бўлиши кутилмоқда.
    1. Пул-кредит шароитлари таҳлили


2020 йилда пандемия боғлиқ вазиятнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш вазифалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси 16 фоиздан


14 фоизгача пасайтирилган ҳамда пул-кредит шароитлари бироз юмшатилиб нисбатан қатъий фазага ўтказилган эди.
2021 йилда ушбу шароитлар ўзгаришсиз сақлаб қолинди ва пул бозоридаги депозитлар бўйича реал фоиз ставкалари банк тизимидаги умумий ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2-3 фоиз даражасида шаклланиб келмоқда. Фақатгина жорий йилнинг май-июль ойларида умумий ликвидлик ҳажмининг кескин ортиши ҳисобига мазкур фоиз ставкаларининг сезиларли пасайиши кузатилди.



7-расм. Пул бозоридаги депозитлар ва жисмоний шахслар муддатли
депозитлари бўйича реал фоиз ставкалари динамикаси





Лекин бу вақтинчалик аҳамият касб этиб, пул-кредит сиёсати инструментларига киритилган зарурий ўзгариштиришлар ҳисобига фоиз ставкалари август ойидан бошлаб нисбатан қатъий шароитларда кўзда тутилган даражага қайтди.


Шунингдек, жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича номинал фоиз ставкалари уларнинг инфляцион кутилмалари билан индексация қилинган ҳолда ҳисобланган фоиз ставкалари ҳам 2-3 фоизлик ижобий даражада шаклланмоқда (7-расм).
2020 йилнинг II ярмида вақтинчалик фойдаланилган мақбул фоиз сиёсати сабабли миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилган бўлса, йил бошидан ушбу механизмнинг бекор бўлиши ва банк тизимида депозит жалб қилиш бўйича рақобатнинг кучайиб бориши ҳисобига реал фоиз ставкаларининг ижобий даражаси яна тикланди.
Жисмоний шахслар муддатли депозитларининг инфляция даражаси билан индексация қилинган фоиз ставкалари жорий йил бошидаги 5-6 фоизлик ижобий реал кўрсаткичдан йил давомида 8,6 фоизлик даражагача ўсди.
Муддатли депозитлар бўйича реал фоиз ставкаларининг таъминланиши аҳоли жамғариш фаоллигининг ортиши орқали пандемиядан кейинги даврда ялпи талаб ва таклифнинг мувозанатлашишига ҳамда молиявий ресурсларнинг банклар орқали самарали қайта тақсимланишига хизмат қилади.




Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling