Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПУЛ-КРЕДИТ СЕКТОРИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ


Download 1.02 Mb.
bet6/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПУЛ-КРЕДИТ СЕКТОРИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ

    1. . Узбекистон Республикасисининг сунги 3 йилдаги пул-кредит сектори ривожланиш тенденциялари


Пандемия таъсирларини юмшатиш ва иқтисодиётни қўллаб- қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар 2021 йилнинг учинчи чорагига келиб иқтисодий фаоллик, иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларини пандемиягача бўлган даражага олиб чиқиш имконини берди.
Хусусан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг 9 ойида ЯИМнинг реал ўсиши 6,9 фоизни ташкил этди (1-расм).



1-расм. ЯИМ ва унинг компонентлар реал ўсиши
(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, кумульятив фоизда)

2-расм. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши





Манба: Давлат статистика қўмитаси



Жорий йилда қатъий карантин чораларининг киритилмаганлиги вакцинация жараёнларининг тезлаштирилиши, аҳоли ва бизнес субъектларининг пандемияга мослашган ҳолда ўз фаолиятларини тўлиқ давом эттириши натижасида хизматлар соҳасида реал ўсиш 19,5 фоизни, саноат соҳасида 9 фоизни, қурилиш соҳасида 4,5 фоизни ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 4,2 фоизни ташкил этди.


Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг январь- сентябрь ойларида 10,9 фоизга ўсган бўлса, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш 18,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 6,9 фоизга ўсди (2-расм).
Жорий йилда умумий фискал тақчилликнинг ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ бўлиши ва йил якуни бўйича умумий фискал дефицит ЯИМга нисбатан 5,0-5,5 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил якуни бўйича ЯИМ ўсиш суръатининг 6,5-7,0 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Истеъмол талаби ҳолатини кўрсатувчи чакана савдо айланмаси 2021 йилнинг 9 ойида реал ҳисобда 9,8 фоизга ўсди. 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ушбу кўрсаткич -0,2 фоизгача пасайган эди (3-расм).
Йил давомида амалга оширилган молиявий рағбатлантиришлар, хусусий секторда иқтисодий жараёнларнинг тикланганлиги, асосий савдо ҳамкорлардаги вазиятнинг мувозанатлашуви фонида халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши иқтисодиётда истеъмол талаби тикланишининг асосий омилларидан бўлди.
Хусусан, мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида 5,7 млрд. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига (4,3 млрд. доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 млрд. доллар) нисбатан эса 29 фоизга ўсди (4-расм).




Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling