Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти


Download 156 Kb.
Sana27.02.2023
Hajmi156 Kb.
#1235044
Bog'liq
SALIMOV DOSTON Iqtisodiy tahlil 8



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ


ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ” КАФЕДРАСИ
Иқтисодий таҳлил” фанидан


НАЗОРАТ ИШИ
Мавзу: Кредитга лаёқатлилик таҳлили


Бажарди: СММТ-81 академгуруҳ талабаси
Салимов Достон
Тошкент-2023
Кредитга лаёқатлилик таърифи
Кредитга лаёқатлилик – хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ва номолиявий кўрсаткичлари асосида унинг келгусидаги имкониятларини прогнозлаш орқали кредит (асосий қарз ва фоизи)ни иқтисодий самара олиш ҳисобига ўз вақтида ва тўлиқ қайтара олиш қобилиятидир.
Тадқиқот методологияси:Тадқиқотимиз корхонанинг кредитга лаёқатлилиги таҳлили ва уни баҳолаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида олиб борилган бўлиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Тадқиқот жараёнида амалий материалларни таққослаш, статистика ва жадваллар ёрдамида таҳлил ишлари олиб борилган, ундаги натижалар асосида аниқ хулоса ва таклифлар баён қилинган.
Таҳлил ва натижалар: Бозор иқтисодиёти вужудга келгандан то ҳозирги даврга қадар кредит муносабатлари узлуксиз такомиллашиб ҳамда ривожланиб келмоқда ва бу жараён келгусида янада кенг кўламда давом этиш тавсифига эга. Чунки, кредит муносабатлари иқтисодиётда кўплаб бизнес субъектлар фаолиятини бошлашига, тўхтовсиз амалга оширишига ҳамда кенгайишига муҳим молиявий омил бўлмоқда.
Жаҳонда ва мамлакатимиз амалиётида кредитга лаёқатликни баҳолашда қуйидаги мезонларга таянилади.

  • мижознинг ҳарактери (Феъл атвори);

  • мижознинг қарз олиш қобилияти;

  • олинган қарзни узиш юзасидан маблағлар ишлаб топишга қобиллиги;

  • мижознинг капитали;

  • кредитнинг таъминланганлиги;

  • кредит операцияларини амалга ошириш чоғидаги шарт шароитлар;

мижоз фаолиятининг қонуний жиҳатларини назорат қилиш даражаси.
Амалдаги тартибда кредитга лаёқатлиликни баҳолаш мезонларида қуйидаги жиддий камчиликлар мавжуд
коэффициентларни ҳисоблаш усулидаги камчиликлар;
ушбу коэффициентлар асосида корхонанинг молиявий аҳволини тўлиқ баҳолаш имкони йўқлиги;
номолиявий кўрсаткичларга етарлича аҳамият берилмаётганлиги;
халқаро тажрибалар ҳисобга олинмаганлиги.
Тижорат банкларида кредитга
лаёқатлилик таҳлили ва баҳолашда ўрганиладиган молиявий коэффицентлар

“Кредитга лаёқатлилик таҳлилининг скоринг модели” номли такомиллаштирилган электрон дастур корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини иккита муҳим жиҳат асосида 5 та синфга ажратиб баҳолаб беради:
1. Молиявий кўрсаткичлар (ликвидлилик кўрсаткичлари, баланс ликвидлилиги, айланувчанлик кўрсаткичлари, самарадорлик кўрсаткичлари, барқарорлик кўрсаткичлари ва Альтман модели) асосида баҳолаш;
2. Номолиявий кўрсаткичлар (умумий кредит тарихи, кредит таъминоти, лойиҳанинг реаллиги, товарнинг рақобатбардошлик даражаси, бизнес обрўси) асосида баҳолаш.
Республикамиз банк соҳасидаги кредит муносабатларида амалга оширилаётган корхонани кредитга лаёқатлилигини баҳолашни давр талаблари асосида такомиллаштириш учун камчиликларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади. Бундан мақсад кредит олувчи корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашни тўлиқ, аниқ ва тезкор ўрганишдир.
Бу билан кредитга лаёқатли бўлган энг муносиб корхоналарни танлаб олиш имконияти яратилади. Натижада эса кредит риски сезиларли камайишга эришилади.

ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Download 156 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling