Мажбурий заҳиралар меъѐри 20 %га тенг. Тижорат банки ортиқча заҳира сифатида депозитлар суммасидан яна 5 %га эга. Депозитлар миқдори 20 000 ни ташкил этади. Банк ссуда бериш учун қандай максимал суммадан фойдаланиши мумкин?
Ечиш:
Мажбурий заҳиралар миқдори: 20000 х 0,2 = 4000 ни ташкил этади.
Ортиқча заҳиралар: 20000 х 0,05 = 1000 га тенг.
Пул заҳиралари: 4000 + 1000 = 5000 га тенг.
Агар заҳиралар 5000 ни ташкил этса, у ҳолда банк қолган маблағлардан ссуда бериш учун фойдаланиши мумкин: 20000 – 5000 = 15000.
3-масала
Иқтисодиѐтдаги пул базаси 300, мажбурий заҳиралар 130, пул массаси 960, депозитлар 790 ни ташкил этади. Бу маълумотлар асосида пул мультипликaтoрини топинг.
Ечиш:
Пул мультипликaтoри қуйидагича аниқланади:
mm = (cr+1)/( cr+rr)
бу ерда, cr (депонентлаш кoэффициенти) ва rr (заҳиралаш меъѐри) номаълум. rr = R/D cr = C/D
Масала шартига кўра, R = 130, D = 790, МB = 300, М = 960
Бунда:
rr = 130 / 790 = 0,16
Мs = C + D => C = 960 – 790 = 170
Cr = C : D= 170 : 790 = 0,215
mm = (0,215 + 1) : (0,215 + 0,16) = 3,2.
4-масала
Иқтисодиѐтда пул базаси 200 млн. Сўмга тенг. Депонентлаш кoэффициенти 0,8. Мажбурий заҳира меъѐри 20%. Реал пул қолдиғига талаб қуйидаги тенглама орқали ифодаланади:
Md=0,4Y – 50r, даромад ҳажми Y = 800. нархлар даражаси P = 4. Мувозанатли фоиз ставкасини топинг.
Ечиш:
Масала шартига кўра:
МB = 200, cr = 0,8, rr = 0,2, P = 4, Y = 800.
mm = (cr+1)/( cr+rr)
(0,8 + 1):(0,8 + 0,2) = 1,8 Мs = МB х mm = 200 х 1,8 = 360.
Нарх даражасини ҳисобга олган ҳолда, реал пул таклифи
Мs = 360 : 4 = 90.
Мувозанат нуқтасида Мs = Md, яъни: 90 = 0,4 х 800 – 50 r r = 4,6%.
Do'stlaringiz bilan baham: |