Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Download 115 Kb.
bet2/7
Sana30.04.2023
Hajmi115 Kb.
#1411485
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амалиёт дастури 3 курс БИҚ сиртқи1

I. УМУМИЙ ҚИСМ
5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши(саноат ва фуқаро бинолари) таълим йўналишининг малакавий амалиёти мутахассислар тайёрлашнинг муҳим қисми бўлиб, талабалар амалиёти – илғор корхона, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади. Малакавий амалиёт ишлаб чиқариш корхоналари, лойиҳа институтлари билан тузилган шартнома асосида ташкил этилади.
Талабалар амалиёти бакалавриат таълим йўналишлари фанларининг назарий қисмини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, ўқиш жараёнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитларида ўтказиладиган давоми ҳисобланади.
5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари) таълим йўналиши учун малакавий амалиёти баҳорги 6-семестр тугагандан сўнг 6-хафта давомида ўтказилади. Бу амалиёт қурилиш йўналиши талабалари учун муҳим ҳисобланган “Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги”, “Архитектура”, “Қурилиш материаллари ва буюмлари”, “Муҳандислик тармоқлари ва жиҳозлари”, “Қурилиш жараёнлари, бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси”, “Қурилиш материалларини синаш усуллари”,”Бино, иншоотларни синаш, текшириш ва реконструкцияси”, “Қурилиш конструкциялари”, “Қурилиш машиналари”, “Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар”, “Металл конструкциялари” каби фанлар асосида ўтказилиб, бунда талабалар ўқув йиллар давомида мазкур фанлардан олган назарий ва амалий билимларини ишлаб чиқаришда синаб кўрадилар.
Амалиётни ўташ жараёнида талабалар қурилиш соҳасидаги касбларни эгаллаш, топширилган ишга жавобгарлик билан ёндашиш каби ҳислатларни ҳосил қилишлари керак. Шунинг учун амалиётга институтдан ва ишлаб чиқаришдан тайинланган бевосита раҳбарлар талабаларга ушбу дастурда кўрсатилган вазифаларни мувофаққиятли ҳал этишда яқиндан кўмак ва маслаҳатлар беришлари лозим.
Талабаларга амалиёт учун йўлланма, гувоҳнома, кундалик ва дастур институт ректорининг буйруғига асосланган ҳолда берилади. Йўлланмада буйруқ санаси, амалиёт ўтказиладиган муассаса ва амалиётни ўташ вақти кўрсатилган бўлади.
Талабаларни малакавий амалиётга якка тартибда юбориш ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг сўров хати асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Малакавий амалиётни ўташ учун ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасаларида хафвсизлик техникаси бўйича инструктаждан ўтадилар ва корхона бошлиғининг буйруғи билан ишлаб чиқаришдаги бевосита раҳбар ва амалиёт ўташ жойи белгиланади.

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling