Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти
Download 115 Kb.
|
Амалиёт дастури 3 курс БИҚ сиртқи1
- Bu sahifa navigatsiya:
- - лойиҳавий-конструкторлик соҳасида
- - ишлаб чиқариш – бошқарув соҳасида
- - экспериментал-тадқиқот соҳасида
- - иқтисодий соҳада
- III. АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА РАҲБАРЛИК. 1. Институтдан тайинланган амалиёт раҳбари
- 2. Амалиёт объектидан тайинланган раҳбар
- 3.Талаба амалиёт ўташ даврида
II. АМАЛИЁТ МАҚСАДИ
5340200-Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари) таълим йўналиши бўйича фан ва техниканинг янги ютуқларини ишлаб-чиқаришга жорий этувчи замон талаби даражасида билим, малака ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар тайёрлашдан иборат бўлиб, улар: - лойиҳавий-конструкторлик соҳасида - фуқаро ва саноат бинолари вазифасини бажарувчи бино ва иншоотларни лойиҳалаш, ҳамда қурилиш конструкциялари ва ускуналарини лойиҳалаш кўникмаларини эгаллаш; - ишлаб чиқариш – бошқарув соҳасида - уста бўлиб ишлаш, иш юритувчи (прораб) бўлиб ишлаш, қурилиш майдонида, ишлаб чиқариш ва бажариш ҳужжатларини олиб бориш, бўлимнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятини таҳлил қилиш, биноларни ва саноат иншоотларни лойиҳалашда, қурилишда ва фойдаланишда қабул қилинган қарорларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини асослашни ўрганиш; - экспериментал-тадқиқот соҳасида - ўлчаш воситалари ва методларини танлаш, намунавий методикалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов беришда фаол қатнашиш ва бошқа касбий фаолият турларини бажариш бўйича малакаларини эгаллаш; - иқтисодий соҳада - муҳандислик ечимларида техник-иқтисодий таҳлил, техник-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашни ҳамда ишлаб-чиқариш шароитларини ўрганиш; -қурилиш ишчиси касбларини моҳирлик билан эгаллаш ва уларни такомиллаштириш йўлларини излаш; - амалиёт жараёнида бир неча касб малакаларини ҳосил қилиш ва х.к. III. АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА РАҲБАРЛИК. 1. Институтдан тайинланган амалиёт раҳбари: - талабалар келишига зарурий тайёргарлик ташкил этиш учун объектларга амалиёт бошланишидан олдин боради; - талабаларнинг амалиётга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиёт ўтказилиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида кўрсатмалар бериш ва ҳ.к.) ни ўтказишни таъминлайди; - талабаларнинг кафедра топшириқларида кўзда тутилган илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилади; - амалиёт объектларида талабаларнинг меҳнат ва маиший хизмат шароитлари меъёрдагидек таъминланганлигини назорат қилади; - талабаларнинг ички меҳнат тартиб - қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади; - амалиёт якунлари бўйича талабалар илмий анжуманларини ташкил этилишида ва амалиёт натижаларини баҳоловчи комиссия ишида иштирок этади; - талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади, уларнинг иши ҳақида тавсиянома беради. Талабалар амалиёт ўтганлиги, уларнинг амалий тайёргарлигидаги камчиликлари кўрсатилган, амалиётни такомиллаштириш ҳақида таклифлар киритилган ёзма ҳисоботни кафедра мудирига тақдим этади; - барча ишларни амалиёт объекти томонидан бириктирилган раҳбар билан биргаликда ўтказади. 2. Амалиёт объектидан тайинланган раҳбар: - талабаларни амалиёт ўтказишнинг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди; - амалиётни ўташда институт билан келишилган ой-кунлик иш жадвалига амал қилади; - талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради; - курс иши ва малакавий битирув ишлари учун мавзулар танлашда ёрдам кўрсатади; - ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради, зарур бўлган ҳолларда талабаларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига қаратади ва бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштиради; - амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб - қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади; - зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу ҳақда институт ректорига хабар қилади; - амалиёт ўтаётган талабалар бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда жавобгарликни тўла ўз зиммасига олади. 3.Талаба амалиёт ўташ даврида: - амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши; - амалиёт объектининг ички меҳнат тартиб - қоидаларига бўйсуниши; - меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини ўрганиши ва уларга қатъий риоя қилиши; - бажарилган иш ва унинг натижалари учун шу корхона ишчилари қатори жавобгарлик олиши; - кундалик дафтар юритиши, чизмалар, ҳажмий-режавий ечимлар ва бошқаларни бажариши; - амалиёт раҳбарига барча топшириқлар бажарилганлиги ҳақида ёзма равишда ҳисобот бериши ва амалиёт бўйича синов топшириши шарт. Download 115 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling