Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Download 115 Kb.
bet4/7
Sana30.04.2023
Hajmi115 Kb.
#1411485
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Амалиёт дастури 3 курс БИҚ сиртқи1

АМАЛИЁТНИНГ ТАРКИБИ


Қурилиш-монтаж ишлари технологияси жараёнида бевосита иштирок этишда:
а) ер ишлари Талабалар қурилиш ташкилотида мавжуд бўлган ер қазиш, текислаш, ташиш, қотириш, машиналари ва механизмлари билан танишадилар. Ишлар бажариш лойиҳаси (ИБЛ)ни ўрганиб чиқадилар. Ер иншоотларининг лойиҳа ўрнини аниқлаш ва ҳосил қилишда бевосита иштирок этадилар. Ер иншоотларини ҳосил қилишда тупроқ шароитига боғлиқ бўлган ўзига ҳос жиҳатларини таҳлил этадилар ва хавфсизлик техникасининг асосий қоидалари билан танишадилар.
б) ғишт-тош ишлари Талабалар бевосита ўзлари иштирок этадиган бино ёки иншоот қурилишидаги терим турлари, ишлатиладиган материаллар, асбоблар, сўри ва ҳавозалар, турли мослама ва жиҳозлар билан танишадилар. Институтда олган назарий билимларини терим жараёнида қўллаб, маълум малака ҳосил қиладилар. Иш жараёнида хавфсизлик техникаси бўйича олган йўл-йўриқларига қатъий риоя этадилар. Ғишт-тош терим ишларини бажариш учун ишлаб чиқилган лойиҳа(ИБЛ)нинг таркибини, иш жараёнида унга амал қилишни ўрганадилар.
в) бетон ишлари Талабалар ўзлари иштирок этадиган бино ёки иншоот қурилишида ишлатиладиган опалубкаларнинг турлари, конструкцияси, арматуралар характеристикаси, бетон қоришмасини тайёрлаш, ташиш ва зичлаш машина-механизмлари билан атрофлича танишадилар. Иш жараёни давомида опалубкани ўрнатиш, арматураларни жойлаштириш ва бетонлаш ишлари бўйича маълум малака ҳосил қиладилар. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетонлаш ишларининг ўзига ҳос жиҳатларини таҳлил этадилар ва бу борада тавсия этилган усулларни амалда қўллашни ўрганадилар.
г) монтаж ишлари Талабалар бино ёки иншоот конструкцияларини монтаж қилишда ишлатиладиган кранлар, монтаж мосламалари ва жиҳозлари, монтаж ишлар бажариш лойиҳаси (ИБЛ) билан танишадилар. Монтаж ишларидаги хавфсизлик техникаси бўйича тегишли йўл-йўриқлар олгач, монтаж жараёнида бевосита иштирок этадилар. Монтаж жараёнини ППР асосида ташкил этиш ва олиб боришни ўрганадилар. Қурқ-иссиқ иқлим шароитида монтаж ишларини олиб боришнинг ўзига ҳос жиҳатларини таҳлил этадилар.

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling