Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти
Download 115 Kb.
|
Амалиёт дастури 3 курс БИҚ сиртқи1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Кундалик дафтарни тўлдириб бориш
- Кундалик дафтар да
д) пардозлаш ишлари Талабалар ойна солиш, сувоқчилик, кошинлаш, бўёқчилик, гул қоғоз ёпиштириш ва пол ишларида ишлатиладиган материаллар, асбоблар, мослама ва жиҳозлар билан танишиб чиқадилар ва ишларни бажаришда бевосита иштирок этадилар. Пардозлаш ишларининг қуруқ-иссик иқлим шароитидаги ўзига ҳос жиҳатларини таҳлил этадилар.
е) иш сифатини назорат этиш ва баҳолаш Иш сифатини назорат этиш ва баҳолаш, юқорида келтирилган қурилиш-монтаж ишларида иштирок этиш даврида ўрганилади. Бунда талабалар қурилиш майдонига келтирилаётган қурилиш конструкциялари, буюмлари, материаллари ва жиҳозларини назорат этишда иштирок этадилар. Қурилиш маҳсулотининг сифати эса бевосита иш жараёнида назорат қилиб борилади. Назорат қилиш ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) таркибида ишлаб чиқиладиган сифатни босқичлаб назорат қилиш схемалари (СОКК) асосида олиб борилади. Шунинг учун талабалар қайси бир иш жараёнида иштирок этсалар шу иш учун ишлаб чиқилган СОККни мукаммал билишлари ва амалда қўллай олишни ўрганишлари шарт. ж) ташкилотнинг материал-техника таъминоти, материалларни сақлаш усуллари ва шароитлари билан танишиш Талабалар қурилиш ташкилотини материаллар билан таъминловчи манбалар; материалларни ташиб келтириш усуллари; омбор хўжалигининг ташкил этилиши; марказий бўлим ва қурилиш майдонидаги омборлар билан танишадилар. Ўзлари иштирок этадиган қурилиш-монтаж ишларида ишлатилаётган конструкция ва материалларнинг бевосита иш ўрнида жойлаштирилиши, таҳланишини ўрганадилар. Келтирилган материалларнинг хужжатларини расмийлаштириш, ишлатиш ва материаллар сарфини назорат қилишда иштирок этадилар. 5. Кундалик дафтарни тўлдириб бориш Кундалик дафтар талабаларга улар амалиётга чиқиб кетишлари олдидан топширилади. Кундалик дафтарда амалиёт муддати, амалиётни ўташ жойи ва мазмуни кўрсатилади. Кундалик дафтар ҳар бир кун якуни бўйича мунтазам тўлдириб борилади. Кундалик дафтарда қуйидагилар акс этиши керак: Амалиёт ўтказилган объектнинг қисқача тавсифи; Талаба иштирок этган қурилиш-монтаж ишларининг қисқача мазмуни; Ишларнинг ташкил этилиши ва технологиясининг баёни; Ишлаб чиқаришнинг танқидий таҳлили; Қурилиш технологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар. Қурилиш ташкилоти томонидан тайинланган раҳбар ҳар бир хафта якунида кундалик дафтарларни текшириб, имзо қўяди. Амалиёт якунида мазкур раҳбар ҳар бир талабага унинг ишга муносабати, мутахассислиги бўйича олган малакасининг даражаси ва қурилиш ташкилоти ижтимоий ҳаётидаги иштироки кўрсатилган ҳолда тавсифнома ёзади. Тавсифнома қурилиш ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади. Download 115 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling