Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети
Download 0.59 Mb.
|
Абдуғофоров Абдумурот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия молиявий ҳисобининг континентал модели
Бухгалтерия молиявий ҳисобининг
«Британия-Америка модели» Кўриниб турибдики, бухгалтерия молиявий ҳисобининг ушбу модели асосан ривожланган мамлакатларда қўлланилади. Бу мамлакатларда бухгалтерия молиявий ҳисоби асосан инвесторлар ва кредиторлар манфаатларига хизмат қилади, у давлат томонидан тартибга солинмайди, бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари бухгалтерлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилади. Давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар шу тамойилларни тан оладилар, уларга асосланган ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритадилар ва молиявий ҳисоботни тузадилар. Бухгалтерия ҳисобининг «Британия-Америка модели» қўлланилаётган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тизимлари ўртасидаги боғлиқлик ўта кучсиз ҳисобланади, баъзи бир мамлакатларда эса ушбу боғланиш йўқ бўлиб, бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари бўлган молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисоби параллел ҳолда юритилади. Масалан, АҚШнинг катта корпорацияларида молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисоби алоҳида олиб борилади. Бу мамлакатда бухгалтерия ҳисоби билан солиқ ҳисобининг асосий фарқи амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усули ва харажатларни тан олинишидадир. Бунинг асосий мақсади корхонанинг молиявий натижаларини, шунингдек солиқ тўловларини тўғри ва аниқ ҳисоблашдадир. Бухгалтерия молиявий ҳисобининг континентал модели Бухгалтерия молиявий ҳисобининг ушбу модели, манбаларга кўра, XIX асрда Пруссияда вужудга келган. Бу моделнинг асосий характерли жиҳати шундаки, унда бухгалтерия ҳисоби тизими бевосита солиққа тортишнинг тамойиллари ва қоидаларига бўйсиндирилган, яъни бухгалтерия ҳисоби бевосита солиққа тортиш қоидалари асосида шаклланади ҳамда юритилади. Шу боис, бу модел бошқачасига «солиқ» модели ҳам деб аталади. Бухгалтерия ҳисоби «континентал модели» асосида ташкил қилинган мамлакатларда бухгалтерия ҳисобини солиққа тортиш тизимига боғлиқлик даражаси ҳар хил. Чунончи, Германияда бу боғлиқлик ўта кучли бўлса, Францияда кучли таъсирда, бошқа мамлакатларда кучсизроқдир. Континентал моделнинг ижобий жиҳатлари қуйидагилардан иборат: - оддийлик ва ҳисоб методологиясининг ягоналиги (яъни молиявий ҳисобот ягона қоидага асосан тузилади); - даромад, мос равишда, фойда пул келиб тушгандан кейин тан олинади; - ягона ҳисоб тизими мавжудлиги сабабли акциядорлар ва солиқ органлари учун икки хил молиявий натижа келиб чиқмайди. Континентал моделнинг асосий салбий жиҳати бўлиб бухгалтерия ҳисобининг хаддан ташқари бюрократлаштирилганлиги, инвесторлар ва кредиторлар манфаатларини тўлиқ ҳисобга олинмаслиги, давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашиши ва маълум даражада ўз тазъиқини ўтказишдан холи эмаслиги каби ҳолатлар ҳисобланади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling