Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети
Молия тизимида бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш
Download 0.59 Mb.
|
Абдуғофоров Абдумурот
3.Молия тизимида бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш
Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзгартиришлар бухгалтерларнинг малакаси ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар тақдим этувчи аутсорсинг ташкилотлари фаолияти масалаларига дахл қилади. 2024 йилга келиб бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган барча янги талабларни ҳисобга оладиган сифат жиҳатдан янги қонун пайдо бўлиши керак. Ва бундай талаблар охирги йилларда талайгина тўпланиб қолган. Биринчидан, 2019 йилда Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилинган, унга асосан солиқ тўловчилар бухгалтерия ҳисобидан ташқари солиқ ҳисобини юритадилар. Яъни ушбу иккита ҳисоб – ажратилган. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунда бу акс эттирилмаган. Иккинчидан, 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва юридик шахслар – йирик солиқ тўловчилар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунни МҲХС, шу жумладан – унда қўлланиладиган терминология нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш лозим. Мисол учун, Қонуннинг 7-моддасига асосан активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг Концептуал асосларига (МҲХС) асосан эса активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланади. Аниқ ва тушунарли. Учинчидан, ПҚ-4611-сон қарор БҲМСни такомиллаштириш ва уларни МҲХС билан уйғунлаштиришни назарда тутади. Молия вазирлиги бу масалада МҲХС Жамғармаси ва ОТБ билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, ҳозир кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун МҲХС асосида ягона Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистонда молиявий ҳисобот стандартларининг икки поғонали тизими шакллантирилади. Қонуннинг янги таҳририда ким МҲХС бўйича, ким эса – миллий стандарт бўйича ишлаши кераклигини ёзиш керак. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling