Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Download 0.59 Mb.
bet5/9
Sana16.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1511800
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

Бухгалтерия молиявий ҳисобининг
«Жанубий Америка модели»
Бухгалтерия молиявий ҳисобининг ушбу модели ўз моҳиятига кўра «Континентал модель»га яқин ҳисобланади. Бу моделнинг характерли жиҳатларига бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш тизимларининг узвий боғлиқлиги, молиявий ҳисоботни қатъий регламентлаштирилганлиги, уни асосан давлат органлари, айниқса солиқ идоралари талабларига бўйсиндирилганлиги ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг «Жанубий Америка модели» Бразилия, Прагвай, Уругвай, Перу, Аргентина, Чили ва бошқа Жанубий Америка мамлакатларида қўлланилади. Ушбу мамлакатларда ҳам махсус солиқ ҳисоби юритилмайди.
Бухгалтерия молиявий ҳисобининг
Ўзбекистон Республикасидаги модели
Мустақиллик йилларида республикамизда шакллантирилган ва табора такомиллашиб бораётган бухгалтерия ҳисоби тизими ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра континентал моделга мос келади. Республикамизда бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмларидан бухгалтерия молиявий ҳисобига расмий тус берилган ва у давлат томонидан тартибга солинган. Чунончи, корхоналарда молиявий ҳисоб давлат томонидан қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун», шунингдек ушбу қонун асосида ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) талабларига тўлиқ мос юритилади. Ушбу БҲМСлар ўзининг мазмунига кўра бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС)га1 умуман зид келмайди.
Республикамизда қўлланилаётган молиявий ҳисобот шакллари барча ахборот фойдаланувчилар, шу жумладан солиқ идораларининг ахборотларга бўлган талабларини қондиришга қаратилган. Чунончи, молиявий ҳисобот активлар, мажбурият ҳамда хусусий капитал элементлари тўғрисидаги ахборотларни ташқи фойдаланувчиларга етказиб бериш воситаси ҳисобланади.
«Бухгалтерия ҳисоби» амалий фаолият ва махсус фан сифатида ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Фаолият сифатида у кишилик жамиятида хўжалик юритувчи субъектларни, масалан, артель, манифактураларни пайдо бўлиши билан вужудга келган. Ишлаб чиқаришни ривожланиб бориши билан мос равишда бухгалтерия ҳисоби ҳам ривожланган, унинг шакл ва мазмуни, юритиш техникаси ва усуллари такомиллашиб борган. Бошқарув органлари ходимлари ичида айнан ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланувчи касб эгалари шаклланган. Шу йўсинда бухгалтерия ҳисоби махсус касбга айланган.
Жамиятни бошқаришни такомиллаштириш бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришни ва ушбу касб эгаларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириб боришни тақоза этган. Бу заруриятлар бухгалтерия ҳисобини махсус фан сифатида шаклланишига, бухгалтерлар тайёрлаш мактабларини вужудга келишига (жумладан, италия, англия, америка, немец, француз, амстердам, венеция, рус, тоскан, ломбард ва шу каби), уларни аста-секинлик билан ривожланиб боришига асос солган.
Бухгалтерия ҳисобини фан сифатида вужудга келишига энг катта ҳисса қўшган мактаблардан бири бўлиб Италия мактаби ҳисобланади. Айнан ушбу мактаб вакили, мутахассислиги бўйича математик бўлган Лука Пачоли (1445-1517) бухгалтерия ҳисоби фанини яратувчиси сифатида бутун дунё мамлакатларида тан олинган. Унинг 1494 йилда чоп этилган «Счетлар ва ёзувлар тўғрисида трактат» номли асари биринчи марта бухгалтерия ҳисобини фан сифатида ўқитилишига асос солган. Буюк олимнинг асарида биринчи марта бухгалтерия счетлари, уларга икки ёқлама ёзиш тушунчалари киритилди, уларнинг моҳияти очиб берилди , бу ёзувни амалга оширишда тўртта омил, яъни субъект, объект, вақт, жой ҳисобда кўриниб турилишлик заруриятлари исботланди. Лука Пачоли ўз асарида бухгалтерия ҳисобида иккита постулатни (счетлар тизимида дебет ва кредит оборот суммалари, дебет ва кредит қолдиқ суммалари ҳамма вақт бир-бирига тенг бўлиши керак), шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзни тан олишнинг иккита тартибини ( ҳеч кимни қарздор (дебитор ) деб бўлмайди, агарда у буни тан олмаса; ҳеч кимни ишончли вакилим (кредитор) деб бўлмайди, агарда маълум шартларда у бунга ўзи рози бўлмаса) яратди.
Лука Пачолидан кейинги олти аср мабойнида бухгалтерия ҳисобида жуда кўп янги постулатлар, тартиблар вужудга келди, жумладан Де Ля Порта постулати (XYII аср) , Ж. Савари постулати (XYII аср), Ж.Дзаппа постулати (XIX аср), Э.Пизани постулати (XIX аср), И.П.Руссиян постулати ( XIX аср), Ж.Чербони постулати ( XIX аср), И. Ф. Шер постулати (XX аср), Э.Шмаленбах постулати ( XX аср), шунингдек П.Герстнер тартиби ( XIX аср охири ва ХХ аср боши), В. Ригер тартиби ( ХХ аср), Ч. Гаррисон тартиби ( ХХ аср) ва бошқалар. Ушбу ва бошқа постулат ва тартибларга асосланган бухгалтерия ҳисоби аста-секинлик билан оддий кишилик фаолиятидан махсус иқтисодий фан даражасига етди, у бугун барча иқтисод йўналишидаги олий ва ўрта махсус илм даргоҳларида ўқитилмоқда.
«Бухгалтерия ҳисоби» фани барча гуманитар, ижтимоий-иқтисодий, математика, табиий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан узвий боғлиқдир. Чунончи, ушбу фанни чуқур ўрганиш ва ўзлаштиришда «Ҳуқуқшунослик», «Ўзбекистон Республикаси конституцияси», «Иқтисодиёт назарияси», «Макроиқтисодиёт», «Микроиқтисодиёт», «Тадбиркорлик асослари», «Олий математика», «Эҳтимоллар назарияси», «Математик статистика», «Математик программалаштириш», «Информатика ва ахборот технологияси”, «Бухгалтерия ҳисоби назарияси» ва бошқа гуманитар, табиий ва умумкасбий фанлар берадиган билимлар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фанларда ўрганилган таянч атамалар ва тушунчаларга «Бухгалтерия ҳисоби» фанида ҳисоб объекти сифатида кенгроқ ёндашилади, чунончи уларни тан олиш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш, тегишли счётларда, баланс ва ҳисоботда акс эттириш тартиблари очиб берилади. Демак, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини ўрганишни бошлагунча ўтилган фанлардан олинган билимлар ушбу фанни чуқур ўзлаштиришга асос бўлади. Ўз навбатида, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш талабалар томонидан ўрганиладиган «Бюджет ҳисоби», «Банкларда бухгалтерия ҳисоби», «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари», «Аудит», «Иқтисодий таҳлил», «Менежмент», «Маркетинг» ва бошқа фанларни чуқур ўзлаштиришга имкон яратади. Чунончи, «Бухгалтерия ҳисоби» фанида у ёки бу объектни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш тартиблари бўйича олинган билимлар ушбу тартибларни «Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» фанида турли тармоқларда қўллаш хусусиятларини билиб олишни енгиллаштиради. “Бухгалтерия ҳисоби” фанига оид билимларни чуқур билиш келгусида аудитнинг ҳам объектлари ҳисобланган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал элементларини аудит қилишга ўргатадиган «Аудит» фанини ҳам чуқур ўзлаштиришга асос бўлади. Буларнинг барчаси, бир томондан, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини бошқа фанлар билан узвий боғлиқлигини кўрсатса, иккинчи томондан эса, уни бошқа фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганишни зарурат қилиб қўяди.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling