Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маркетинг кафедраси
Умуман корхона даражасида маркетинг назорати
Download 0.65 Mb.
|
HamidKI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлинма даражасида маркетинг назорати
- Ташқи назорат
- 4.Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонаси SWOD таҳлили
Умуман корхона даражасида маркетинг назорати маркетинг самарадорлиги даражасини баҳолаш ва корхонанинг юқори раҳбарияти томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олишдан иборат. Мазкур назорат қуйидагиларни баҳолашни назарда тутади: маркетингнинг стратегик ва -йиллик режалари бажарилишининг самарадорлиги; маркетинг фаолияти соҳасидаги тараққиёт; нарх — ҳаражатлар — фойда муносабатини; янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш натижаларини.
Бўлинма даражасида маркетинг назорати узлуксиз асосда амалга оширилади. У маркетинг фаолияти алоҳида элементларининг самарадорлигини қисқа вақт оралиқларида ва мазкур бўлинманинг раҳбарияти компетентлигини узоқ муддатли истиқболда баҳолашга йўналтирилган. Ташқи назорат, одатда, маслаҳат берувчи фирмалар томонидан амалга оширилади. Масалан, реклама агентликлари, реклама компаниясининг самарадорлигини баҳолаш билан бир қаторда маркетинг фаолиятининг муайян шароитларга мувофиқлигини ҳам баҳолаши мумкин. Ёки бозор тадқиқотлари билан шуғулланадиган фирмаларни олсак, улар сотишнинг таққослама динамикасини ва истеъмолчиларнинг корхона товарларига муносабатини баҳолайдилар. Ва, ниҳоят, аудиторлик фирмалари умуман маркетинг фаолиятининг самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилишлари мумкин. 4.Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонаси SWOD таҳлили Корхонада маркетинг бўлими мавжуд бўлиб у ерда 6 киши фаолият кўрсатиб келмокда. Бу бўлим асосан бозорни ўрганиш, товар ва нарх сиёсатини белгилаш билан шуғилланади. Ҳозирги кунда Республика истеъмолчилар бозори озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан анча ижобий томонга ўзгаришлар сезилмоқда. Ички бозор куввати маҳсулотни қайта ишлаш учун керакли ишлаб чиқариш ва хом ашё базасига эга бўлганларга кенг имкониятлар яратмокда. Ҳозирда Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” номли шароб ишлаб чиқариш корхонаси шароб маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бозорда ўзининг анчагина мавқеига эга, шунингдек ишлаб чиқарган маҳсулотини республиканинг барча вилоятларига реализация қилади. 2- жадвал Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонаси ўз маҳсулотларини реализация қиладиган вилоятлар, минг дал.
Демак жадвалдан кўриниб турибдики, Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” махсулотлари Республикамизнинг барча вилоятларига реализация қилинади. Экспортнинг бундай ўсиши, ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатининг юқори даражалигидан, келажакда чет элликлар билан иқтисодий ҳамкорлик ўрнатишда катта туртки бўлади десак муболаға бўлмайди. Лекин об - ҳавонинг кескин ўзгариши 2019 йилдаги ҳосилга жуда катта салбий таъсир кўрсатди. Бунда махсулот ишлаб чиқариш кескин камайиб, албатта экспорт ҳажмининг пасайишига асосий сабаб бўлди. Вақтинчалик хом-ашё танқислиги экспорт ҳажмининг ва маҳсулот реализациясининг бутун 2021 йилда ҳам бўлмаслигини прогнозлаштиради. Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонасининг асосий рақиблари булар, ОАЖ «Боғизағон», ОАЖ «Булунғур», МЧЖ «Самарқанд Жомбой Шароб» ва бошқалар. Улар жиддий рақиблар ҳисобланмайди, чунки Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” нинг бир қанча устунлик томонлари мвавжуд, яъни: - Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” номидаги шароб ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқарадиган маҳсулоти ассортиментининг кенглиги; - ишчи ва хизматчиларнинг ўз ишини яхши билиши ва катта тажрибага эга эканлиги; - нархнинг эгилувчанлиги ва унинг нисбатан пастлиги; - ишлаб чиқарилгаи маҳсулотнинг ассортименти аҳолининг ҳар қайси қатлами учун мўлжалланганлигидадир. Хиссадорлик жамиятига вино материаллари асосан Ургут, Тайлоқ, Самарқанд, Булунгур, Нуробод, Пастдарғом, Каттакўрғон туманларидан етказиб берилади. Ҳар бир туманда махсус вино пунктлари ташкил этилган. Деҳқон фермер хўжаликлари ва ширкатлар билан аниқ шартномалар тузилган, узумлар вақтида қабул қилинади ва бирламчи ишловдан ўтказилади. Пунктларнинг фаолияти жамиятнинг асосий жихозлари ва хажмлар узлуксиз ишлаб туришига асос яратади. Харидорлар маркетинг микромуҳитининг асосий элементи ҳисобланади. Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” харидорларининг асосийларидан бири бу махсус базалардир. Юқорида кўрсатилганлар билан биргаликда ҳар қандай корхона ўзининг афзалликлари ва камчиликлари, корхона ўзининг имкониятлари ва таҳдидларини ҳам билиши лозим. Чунки шуларни инобатга олган ҳолда корхона ўзининг келажакдаги истиқболларини яхшилаши мумкин. Буни SWOT таҳлил орқали билиб олиш мумкин. Бу таҳлил ғарб амалиётида кенг тарқалган усулдир. Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” шароб ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини таҳлил қилиб, корхонанинг қандай қудратга эгалигини билиш учун шу усулдан фойдаландик. Шундай қилиб, корхона фаолиятининг SWOT таҳлил корхона фаолиятини такомиллаштириб бориш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки имкониятлар ва афзалликларни ўстириш ва кучайтириш керак, тахдидлар ва камчиликларнинг таъсирини камайтириб, уларнинг салбий таъсирини йўқотиш ёки уни афзалликларига айлантириш керак. Ана шундай таҳлилни олиб бориш ички ва ташқи маркетинг муҳитини комплекс равишда олиб бориш ва унумли унинг натижаларидан фойдаланишга имкон беради Узвинсаноатхолдингга қарашли “Боғизоғон вино” корхонасида ўтказнлган SWOT тахлили қуйидаги натижаларни берди. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling