Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


-жадвал Бухгалтерия ҳисоби халқаро моделларининг асосий фарқли хусусиятлари


Download 0.62 Mb.
bet5/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

1.2-жадвал


Бухгалтерия ҳисоби халқаро моделларининг асосий фарқли хусусиятлари



Британия-Америка модели

Континентал модель

Жанубий Америка модели

1. Сармоядорлар ва кредиторлар манфаатига хизмат қилади.
2 .Бухгалтерия ҳисобининг меъёрий ва унга қўйиладигин талаблар давлатлар хукуматлари томонидан қатъий меъёрий-хуқуқий хужжатлар билан чегараланмаган.
3. Давлвт миқиёсида яхлит счётлар режаси мавжуд эмас.
4. Молиявий ва бошқарув бухгалтерияси мавжуд.

1. Қонуний тартибга солинади ва хукуматга хизмат қилади.
2. Банк билан муносабатлар муҳим ҳисобланади.
3. Солиқ қонунчилигига бўйсиндирилган.
4. Ягона счётлар режаси ва яхлит тамойилларига асосланади.

1. Инфляция жараёнини ҳисобга олишга қаратилган.
2. Ҳисоб давлат режалаштириш органларининг талабларига йўналтирилган.
3. Корхоналарда юритиладиган ҳисоб услубиёти етарли даражада унификацияланган.
4. Ҳисоб ва ҳисоботларда давлатнинг солиқ сиёсатининг бажарилиши назорат қилиш учун фойдаланиладиган ахборотларга ҳам етарли даражада аҳамият қаратилган.



Бухгалтерия молиявий ҳисобининг
«Британия-Америка модели»
Кўриниб турибдики, бухгалтерия молиявий ҳисобининг ушбу модели асосан ривожланган мамлакатларда қўлланилади. Бу мамлакатларда бухгалтерия молиявий ҳисоби асосан инвесторлар ва кредиторлар манфаатларига хизмат қилади, у давлат томонидан тартибга солинмайди, бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари бухгалтерлар ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилади. Давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар шу тамойилларни тан оладилар, уларга асосланган ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритадилар ва молиявий ҳисоботни тузадилар.
Бухгалтерия ҳисобининг «Британия-Америка модели» қўлланилаётган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тизимлари ўртасидаги боғлиқлик ўта кучсиз ҳисобланади, баъзи бир мамлакатларда эса ушбу боғланиш йўқ бўлиб, бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари бўлган молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисоби параллел ҳолда юритилади. Масалан, АҚШнинг катта корпорацияларида молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисоби алоҳида олиб борилади. Бу мамлакатда бухгалтерия ҳисоби билан солиқ ҳисобининг асосий фарқи амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усули ва харажатларни тан олинишидадир. Бунинг асосий мақсади корхонанинг молиявий натижаларини, шунингдек солиқ тўловларини тўғри ва аниқ ҳисоблашдадир.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling