Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


-жадвал Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобининг фарқли жиҳатлари


Download 0.62 Mb.
bet4/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

1.1-жадвал


Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобининг фарқли жиҳатлари

Фарқловчи жиҳатлар

Бухгалтерия молиявий ҳисоби

Бухгалтерия бошқарув ҳисоби

1.Ахборот фойдаланувчилари

Ички ва ташқи фойдаланувчилар

Фақат ички фойдаланувчилар

2.Ахборотнинг Характери

Молиявий характердаги ахборотлар

Молиявий ва номолиявий ахборотлар

3.Ахборотнинг тақдим этиш шакли

Қатиий белгиланган шаклларарда

Фойдаланувчилар талабларига мос шақлда

4.Ахборотларнинг аниқлик даражаси

Аниқ ва объектив

Тўлиғича аниқ ва объектив эмас

5.Ахборотларнинг эълон қилиниши

Очиқ элон қилинади

Очиқ элон қилинмайди

6.Ахборотларни қайд этишнинг асосий усуллари

Хужжатлаштириш, счётлар ва уларга икки ёқлама ёзув

Барча мақбул усуллар

7.Ахборотларни тақдим этиш даврийлиги

Ой, чорак, йил

Сония, дақиқа, соат, кун,ҳафта, декада, ой

8.Юритилишининг мажбурийлиги

Мажбурий

Ихтиёрий

9.Юритиш тартиб-қоидаларини қонун билан белгиланганлиги

Қонунлар ва қонун ости хужжатлари билан белгиланган

Қонунлар ва қонун ости хужжатлари билан белгиланмаган

10.Юритилиш даражаси

Яхлит корхона даражасида

Корхона бўлинмлари даражасида

11.Воқеа ва ҳодиса қамрови

Ўтган давр воқеалари ва ҳодисаларини акс эттиради

Ўтган давр ва келгуси давр воқеа ва ҳодисаларин акс эттиради

Кўриниб турибдики, бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисоби яхлит бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари ҳисоблансада, мақсади, вазифалари, ахборот фойдаланувчилари, ахборотларнинг характери, уларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш, узатиш, тартибга солиниши ва бошқа жиҳатлари бўйича фарқланади. Шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг ушбу таркибий қисмлари бир-бирини инкор этмайди. Аксинча, улар ўзаро узвий боғлиқдир. Одатда, бухгалтерия молиявий ҳисобини замонавий компьютерларда олиб бориш бухгалтерия бошқарув ҳисобини юритишни осонлаштиради. Намунавий ва индивидуал компьютер дастурларига асосланган бухгалтерия бошқарув ҳисоби бухгалтерия молиявий ҳисобини тўлдиради.


Мақсади ва вазифалари, предмети ва объектларининг таркибан ва мазмунан бир хиллиги, ахборот фойдаланувчилар кўлами ва бошқа жиҳатларнинг яхлитлиги ҳамда ўхшашлик томонлари бухгалтерия молиявий ҳисобини халқаро миқиёсда бир хиллаштириш заруратлари борлигидан дарак беради. Бунга эришишнинг асосий воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (1) яхлит ёки бир-бирига зид бўлмаган қонунларга асосланиш; (2) яхлит ёки бир-бирига зид бўлмаган стандартларни қабул қилиш ҳамда уларни қўллаш; (3) яхлит пул бирлиги ва бошқа ўлчов бирликларига ўтиш; (4) яхлит тамойилларга асосланиш ва бошқалар.
Юқорида санаб берилган заруратлар, имкониятлар ва воситалар дунё мамлакатларида, бир томондан, бир-бирига ўхшаш, иккинчи томондан эса, бир-биридан фарқли жиҳатларга эга бўлган бухгалтерия молиявий ҳисобининг турли моделларини вужудга келишига олиб келди. Бундай умум тан олинган моделлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (1) БританияАмерика модели; (2) Континентал модель; (3) Жанубий Америка модели. Ушбу ҳисоб моделларининг асосий фарқли хусусиятлари қуйидаги 1.2- жадвалда келтирилган.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling