Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Download 0.62 Mb.
bet7/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

Бухгалтерия молиявий ҳисобининг
Ўзбекистон Республикасидаги модели
Мустақиллик йилларида республикамизда шакллантирилган ва табора такомиллашиб бораётган бухгалтерия ҳисоби тизими ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра континентал моделга мос келади. Республикамизда бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмларидан бухгалтерия молиявий ҳисобига расмий тус берилган ва у давлат томонидан тартибга солинган. Чунончи, корхоналарда молиявий ҳисоб давлат томонидан қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун», шунингдек ушбу қонун асосида ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) талабларига тўлиқ мос юритилади. Ушбу БҲМСлар ўзининг мазмунига кўра бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС)га1 умуман зид келмайди.
Республикамизда қўлланилаётган молиявий ҳисобот шакллари барча ахборот фойдаланувчилар, шу жумладан солиқ идораларининг ахборотларга бўлган талабларини қондиришга қаратилган. Чунончи, молиявий ҳисобот активлар, мажбурият ҳамда хусусий капитал элементлари тўғрисидаги ахборотларни ташқи фойдаланувчиларга етказиб бериш воситаси ҳисобланади.
«Бухгалтерия ҳисоби» амалий фаолият ва махсус сифатида ўзининг кўп йиллик тарихига эга. Фаолият сифатида у кишилик жамиятида хўжалик юритувчи субъектларни, масалан, артель, манифактураларни пайдо бўлиши билан вужудга келган. Ишлаб чиқаришни ривожланиб бориши билан мос равишда бухгалтерия ҳисоби ҳам ривожланган, унинг шакл ва мазмуни, юритиш техникаси ва усуллари такомиллашиб борган. Бошқарув органлари ходимлари ичида айнан ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланувчи касб эгалари шаклланган. Шу йўсинда бухгалтерия ҳисоби махсус касбга айланган.
Жамиятни бошқаришни такомиллаштириш бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришни ва ушбу касб эгаларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириб боришни тақоза этган. Бу заруриятлар бухгалтерия ҳисобини махсус
сифатида шаклланишига, бухгалтерлар тайёрлаш мактабларини вужудга келишига (жумладан, италия, англия, америка, немец, француз, амстердам, венеция, рус, тоскан, ломбард ва шу каби), уларни аста-секинлик билан ривожланиб боришига асос солган.
Бухгалтерия ҳисобини вужудга келишига энг катта ҳисса қўшган мактаблардан бири бўлиб Италия мактаби ҳисобланади. Айнан ушбу мактаб вакили, мутахассислиги бўйича математик бўлган Лука Пачоли (1445-1517) бухгалтерия ҳисобини яратувчиси сифатида бутун дунё мамлакатларида тан олинган. Унинг 1494 йилда чоп этилган «Счетлар ва ёзувлар тўғрисида трактат» номли асари биринчи марта бухгалтерия ҳисобини фан сифатида ўқитилишига асос солган. Буюк олимнинг асарида биринчи марта бухгалтерия счетлари, уларга икки ёқлама ёзиш тушунчалари киритилди, уларнинг моҳияти очиб берилди , бу ёзувни амалга оширишда тўртта омил, яъни субъект, объект, вақт, жой ҳисобда кўриниб турилишлик заруриятлари исботланди. Лука Пачоли ўз асарида бухгалтерия ҳисобида иккита постулатни (счетлар тизимида дебет ва кредит оборот суммалари, дебет ва кредит қолдиқ суммалари ҳамма вақт бир-бирига тенг бўлиши керак), шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзни тан олишнинг иккита тартибини ( ҳеч кимни қарздор (дебитор ) деб бўлмайди, агарда у буни тан олмаса; ҳеч кимни ишончли вакилим (кредитор) деб бўлмайди, агарда маълум шартларда у бунга ўзи рози бўлмаса) яратди.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling