Анжуман тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.
Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:
1.Кириш
2. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
3. Тадқиқот методологияси
4. Таҳлил ва натижалар
5. Хулоса ва таклифлар
6.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Мақола ва тезислар таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн - Microsoft Word;
- саҳифа - А4 ўлчамида, китоб кўринишида, қатор ораси 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см оралиғида;
- шрифт - Times New Roman, 14 кегель катталигида;
- ҳажми - 6-7 бет;
- мақола номи - ўртада қалин ва бош ҳарфлар билан;
- муаллиф ҳақида маълумот - юқорида ўнг бурчакда муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми, ташкилот номи, лавозими, электрон почта ва телефон рақами.
- ҳаволалар - катта қавсда, матн охиридаги адабиётлар рўйхати кетма-кетлигига мос равишда берилади;
- тезислар электрон шаклда ва қоғоз вариантда тақдим этилиши мумкин.
-тақдим этиладиган материаллар анжуманнинг қайси илмий йўналишига мўлжалланганлиги кўрсатилиши лозим. Материалдаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва плагиатдан ҳолилигига муаллифнинг ўзи масъул ҳисобланади.
Конференцияга мақолалар 2023 йилнинг 1 июнгача юборилиши лозим.
Мақола матни ва иштирокчиси ҳақидаги маълумот (матнда бетлар қўйилмаган ҳолда) https://conference.tsue.uz/index.php/newuzbekistan/simple электрон манзили орқали қабул қилинади.
Чоп этишга тавсия этилган мақолалар Google Scholar, CrossRef, Microsoft Academic, Semantic Scholar, Lens.org, Unpaywall нинг платформаларига индексланади.
Муаллифларга конференция материалларининг нашр ва электрон шакли тарқатилади. Мақола чоп этиш пулли.
Манзил: “Умумий ва аниқ фанлар” кафедраси, 2 бино, 105 хона.
Мурожаат учун телефонлар: +998 90 132 16 19 (Бегматов Давлатжон) +998909442878 (Адашова Махсума)
Иштирокчи анкетаси
Do'stlaringiz bilan baham: |