Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти


Танлов шартлари билан танишдим ва розиман. Лойиҳада иштирок этишимни тасдиқлайман


Download 0.84 Mb.
bet6/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1553786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
пахта етиштиришнинг янги усули лойихаси (2)

Танлов шартлари билан танишдим ва розиман. Лойиҳада иштирок этишимни тасдиқлайман __________________


2а-ШАКЛ
Лойиҳанинг асосий ижрочилари ҳақида маълумот





Лойиҳанинг асосий ижрочилари Ф.И.Ш.

Лойиҳадаги иштироки (лавозими)

Туғилган йили

Илмий даражаси ва унвони

Ариза берилаётган вақтдаги асосий иш жойи

Охирги 3 йилда лойиҳа мавзуси доирасида чоп этган илмий ишлари сони

Лойиҳа доирасида амалга оширадиган ишлари (вазифалари)

Лойиҳа ижрочиси имзоси





Жами

Web of Science ёки Scopus журналларида

1.

Мелибоев Мираъзам Фозилжон ўғли

Катта илмий ходим

1994

PHD

НамМТИ

3

1

Лойихани тўлиқ амалга оширишни назорат қилиш ва олиб борилаётлаг тадқиқот ишлари натижаларини тахлил қилиш ва умумлаштириш




2.

Нематуллаев Хабибулло Хамидуллаевич

Етакчи илмий ходим

1960

(ихтиро патенти муаллифи).

НамМТИ

15

2

Лойихани тўлиқ амалга оширишни назорат қилиш




3.

Алиев Олимжон Орибжон ўғли

Кичик илмий ходим

1992

магистр

НамМТИ

2

-

Лойихани амалга оширишда технологик жараёнлари хисобини юритиш




4.

Хошимхўжаев Мадаминхўжа Маматхонович

Катта илмий ходим

1959

доцент

НамМТИ

10

2

Лойихани амалга оширишда экологик самарадорлигини тахлил қилиш




5.

Ирисова Шахноза Фахридиновна

Кичик илмий ходим

1987

магистр

НамМТИ

1

-

Лойихани амалга оширишда экилган чигит то етилгунича назоратини олиб бориш




6

Нематуллаев Аброр Хабибуллаевич

Кичик илмий ходим

1990

ихтиро хаммуаллифи

Гидрогеология ва Экология мухофазаси У.К.

6

1

Лойихани амалга оширишда амалий иш бажариш




7

Қўчқорова Зохидахон Абдугаппаровна

Кичик илмий ходим

1981

магистр

НамМТИ

1

-

Лойихани амалга оширишда ғўзани зараркунандалардан химоялаш







Дадаханова Гулноза Ахмаджановна

Кичик илмий ходим

1984

магистр

НамМТИ

1

-

Лойихани амалга оширишда ғўзани зараркунандалардан химоялаш




8

Насриддинов Ахмаджон Абдухамидович

Катта илмий ходим

1959

профессор

НамМТИ

30

3

Лойихани амалга оширишда катта маслахатчи






Лойиҳа раҳбари имзоси М.Мелибоев




НамМТИ О.Маматкаримов

3-ШАКЛ


Ташкилот ҳақида маълумот

(лойиҳа бажариладиган ва молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилот)





    1. Тўлиқ номи: Наманган муҳандислик-технология институти

    2. Қисқартирилган номи: НамМТИ

    3. Инглиз тилидаги номи: Namangan Institute of Engeneering and Technology

    4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: таълим

    5. Мулк шакли: давлат бюджети

    6. Идоравий мансублиги: Инновацион ривожланиш агентлиги

    7. СТИР: 201122919

    8. Манзили: Наманган ш. Косонсой кўча 7-уй.

    9. Ҳақиқий манзили: Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Наманган шаҳар Косонсой кўчаси 7-уй

    10. Ташкилот раҳбарининг лавозими, ФИШ: проф. О. О. Маматкаримов

    11. Мурожаат учун телефон: (69) 225-10-07

    12. Электрон манзили E-mail: niei_info@edu.uz

Ташкилот раҳбари қуйидагиларни тасдиқлайди:


- танлов шартлари билан танишиб чиқади, лойиҳа танловда ғолиб бўлса, ташкилот орқали уни молиялаштиришга розилик беради;
- танлов ҳужжатларининг 8-, 14-, 33- 36-бандларига, танловнинг бошқа шартларига розилигини билдиради;
- лойиҳа раҳбари тўғрисида аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайди;
Лойиҳа танловда ғолиб бўлган тақдирда ташкилот қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
- илмий жамоа аъзолари билан фуқаролик-ҳуқуқий ёки меҳнат (муддатли меҳнат) шартномаларини тузиш (лойиҳа раҳбари билан меҳнат шартномаси масофадан туриб ишни бажариш бўйича бўлиши мумкин эмас);
- лойиҳа раҳбари номидан илмий жамоа аъзоларига лойиҳани амалга ошириш учун ҳақ тўлаш;
- ҳар йили белгиланган муддатда грант маблағларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш.


Ташкилот раҳбари: проф. О. О. Маматкаримов


4-ШАКЛ


Лойиҳа мазмуни

4.1. Лойиҳада ҳал этиладиган илмий муаммолар


Пахта етиштиришда гектарига олинаётган хосилдорликни 50%га оширилади, сувдан 50% иқтисод қилиш, пахта етиштиришдаги таннархни 50% арзонлаштиришга эришиш, техник ресурслардан сезиларли даражада кам фойдаланиб, ёқилғи ва техник ресурсларни тежаш. Анъанавий усулда 5 марта культувация қилиниб, заруратга қараб 4 мартагача ўғитланади, 1 марта очар олиб қўйилади.
Пахта етиштиришнинг янги усулида, ғўза нихоли 4-5 чин барг чиқарганда 1 марта культувация қилинади ва 1 марта 100кг/га минерал ўғит берилади. Бунда, 5 марта культувация қилиниб, 4 мартагача ўғитлашга техника ва ёнилғи харажати иқтисод қилиниб, атмосферага чиқадиган ифлосликлар камайтирилади.






4.2. Қўйилган муаммони ҳал этишнинг илмий аҳамияти ва долзарблиги
Таклиф қилинѐтган усулга энг яқин усул сифатида ҳозирда қўлланиб келинѐтган ғўза парваршплашнинг ананвий усулини кўрсатиш мумкин [1- манба].
Пахта етипттириптнинг анъанавий усулида экиладиган ғўза навини танлаш, шудгорлаш, эрта баҳорда ва чигит экишдан олдин тупроққа ишлов бериш, чигитни экишга тайѐрлаш, чигит экиш, ғўза ниҳолларини яганалаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани озиқлантириш, ғўзани суғориш, ғўзада суспензия ўтказиш, бегона ўтларга қарши кураш, ғўзани чилпиш, ғўзанинг зараркунандаларига қарши курашиш, ғўза дефолиацияси каби агротехник тадбирлар бажарилади ва ҳослни йиғиб-териб олинади [1-манба].
Бу усул кузда бегона ўтларга қарши курашиш билан бошланади ва шудгорланади. Бундан ташқари куз ѐки баҳор фаслида минерал ўғитларнинг асосий қисми ерга сочиб солиниб, пушта олинади [1- манба, 5-7 ва 14-15 бетлар]. Эрта баҳорда ва чигит экишдан олдин тупроққа ишлов беришга оид турли агротехник тадбирлар ўтказилади [1- манба, 7-8 бетлар]. Чигитни экишга тайѐрланади [1-манба, 8-9 бетлар] ва чигитни экилади [1-манба, 9-11 бетлар]. Ғўза униб чиқиб, ниҳолларда 1-2 чинбарг пайдо бўлган вақтда уларни яганалаш тадбири ўтказилади [1-манба, 11-13 бетлар]. Ғўза 2-3 чинбарг чиқарганда культиватор орқали 1-ўғит солиниб [1-манба, 15-бет], суғориш учун жўяк олинади. Маълум вақтдан кейин ғўза суғорилади (1-суғориш) [1- манба, 17-18 бетлар ва 1- манба, Ғўзани суғориш.].
Маълум вақтдан кейин ғўза қаторларига ишлов берилади [1- манба, 12-13 бетлар].
Ғўзалар шонага кирган, гулга кирган пайтда ва ғўзанинг ўсув даврида ғўза культиватор орқали ўғит солиниб [1-манба, 14-16 бет], суғориш учун жўяк олинади. Бу даврларда ғўза суғорилиб, ғўза қаторларига ишлов берилади. Ҳозирда қўлланиб келинѐтган ғўза парваришлашнинг ананвий усулидаги қуйидаги камчиликларни келтириш мумкин:
• Анъанавий усулда ўғитнинг асосий қисми ғўза экиладиган майдонга сочиб солинади [1- манба, 5-7 ва 14-15 бетлар]. Бундай усулда ўғит солиш тупроқда мавжуд бўлган ва кейинчалик тупроққа тушган бегона ўтлар тезда ўсиб, авж олишига сабаб бўлади. Ўғитнинг бир қисми бегона ўтлар тарафидан ўзлаштирилиши ўғит самарадорлигини камайтиради. Бундан ташқари ўғит бутун тупроқ бўйича тарқалгани учун ҳам самарадорлиги пасаяди.
• Техника аксарият мақсадларда (илдиздан озиқлантириш, юмшатиш ва бошқалар) пахта майдонига кирганда эгатларнинг турғун ҳолатини ўзгартириб кетади. Бунда илдизлар кесилиши ѐки тупроқдан қўзғалиши мумкин. Натижада ғўзани унинг асосий озиқланиш манбаидан озиқланишини маълум миқдорда камайтиради ва/ѐки озиқланишни кечикади.
• Илдиздан анъанавий усулда ғузани озиқлантиришда пушта тупроғини деярли тўлиқ намлантириш керак бўлади (Фиг. 5). Натижада кўп миқдорда сув сарфланади.
• Пушта тупроғи деярли тўлиқ намлангани (Фиг. 5) учун унинг харорати пасаяди ва қайта исиши маълум вақт талаб қилади. Бу эса ҳосил етилишни кечикипшга ва камйишига сабаб бўлади.
4.3. Лойиҳа ҳал этиладиган муаммонинг миқёси ва мураккаблиги, муаммони ҳал этишга хизмат қиладиган аниқ вазифа(лар). Лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишини таъминлайдиган илмий ва технологик захираларни шакллантириш билан боғлиқлиги
Пахта етиштиришда гектарига олинаётган хосилдорликни ошириш, сувдан 50% иқтисод қилиш, пахта етиштиришдаги таннархни 50% арзонлаштиришга эришиш, техник ресурслардан сезиларли даражада кам фойдаланиб, ёқилғи ва техник ресурсларни тежаш.
4.4. Тадқиқотнинг илмий янгилиги, қўйилган вазифа(лар)ни ҳал этиш ва режалаштирилган натижаларни олиш имкониятларини асослаш
Камчиликларни бартараф қилувчи қуйидаги илмий-амалий изланишлар режалаштирилган:

  • Пахта ўсимлигининг агробиологик хусусиятларини ўрганиш.

  • Пахта етиштиришнинг янги усулида тайёрланган ғўза ўсимлик намуналарини ўстириш ва ривожлантириш учун талаб этилган субстрат муҳитларни ўрганиш. Хосилдорликни ошириш учун керакли озуқа мухитларини таркибини ишлаб чиқиш.

  • Ғўза ўсимлигини етиштиришда танланган 2 та усулнинг мохиятини ўрганиш ва энг мақбул вариантни ишлаб чиқаришга жорий этиш.

  • Пахта етиштиришнинг янги усулида ғўза ўсимликларини мақбул ўстириб ривожлантириш учун тавсияномалар тайёрлаш

  • Пахта етиштиришнинг янги усулини оммалаштириш ва ишлаб чиқаришга тавсия этиш.

  • Пахта етиштиришнинг янги усулини хосилдорликни ошириш ва аҳамияти бўйича семинар тренинглар ўтказиш.



Ихтиро вазифаси: пахта ҳосилдорлигини ошириш, сув сарфини ва пахта хом ашѐсининг таннархини камайтириш.
Қўйилган вазифалар қуйидагича бажарилади. Тавсия этилѐтган усулда йиллик озуқанинг 85-90% қисмини (5) кузда ѐки баҳорда пушта олиш билаи бир йўла солинади. Бу озуқа пушта олиш агрегатига ўрнатилган махсус мослама орқали пуштанинг юқори сатҳидан 35-40 см чуқурликка (3) чигит экиш чизиғи (4) бўйлаб, пушта остита солинади (Фиг. 1). Ғўзани илдиздан анъанавий усулда озиқлантириш фақат бир марта 2-3 чинбарг пайдо бўлганда бажарилади. Суғориш ишлари рухсат этилган миққорларда [1- манба, Ғўзани суғориш.] бажарилади. Чигит униб чиққандан кейинги ҳар бир суғориш ишлари тупроқнинг 0-50 см қатламида (15) (Фиг. 6) ўртача тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 60-65 фоизга тушганда ва/ѐки дала шароитида куннинг энг иссиқ пайтида (соат 14:00 дан 15:00 гача) ғўза барглари қорамтир рангга кириб сўлиган ва баргларни букканда қирсиллаб синмайдиган ҳолатга келган вақтда бошланади. Суғориш оқаѐтган сув эгатнинг охирги нуқтасига етиб борганидан кейин маълум (t2, t3) вақт ўтгач тўхтатилади. 1-суғориш ишлари бажарилгандан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилмайди.
Пахта етиштиришнинг тавсия этилѐтган усули ҳозирда қўлланилиб келаѐтган анъанавий усулдан қуйидаги аломатлари билан фарқланади. Тавсия этилѐтган усулда йиллик озуқанинг 85-90% қисмини (5) кузда ѐки баҳорда пушта олиш билан бир йўла солинади. Бу озуқа пушта олиш агрегатига ўрнатилган махсус мослама орқали пуштанинг юқори сатҳидан 35-40 см чуқурликка (3) чигит экиш чизиғи (4) бўйлаб, пушта остига солинади (Фиг. 1). Ғўзани илдиздан анъанавий усулда озиқлантириш фақат бир марта 2-3 чинбарг пайдо бўлганда бажарилади.
Чигит униб чиққандан кейинги ҳар бир тартибдаги суғориш ишлари тупроқнинг 0- 50 см қатламида (15) (Фиг. 6) ўртача тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 60-65 фоизга тушганда ва/ѐки дала шароитида куннинг энг иссиқ пайтида (соат 14:00 дан 15:00 гача) ғўза барглари қорамтир рангга кириб сўлиган ва
баргларни букканда қирсиллаб синмайдиган ҳолатга келган вақтда бошланади. Суғориш оқаѐтган сув эгатнинг охирги нуқтасига етиб боргандан кейин маълум (t2, t3) вақт ўтгач тўхтатилади. 1-суғориш ишлари бажарилгандан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилмайди.
Пахта етиштириш янги усулида экиладиган ғўза навини танлаш, шудгорлаш, эрта баҳорда ва чигит экишдан олдин тупроққа ишлов бериш, чигитни экишга тайѐрлаш, чигит экиш, ғўза ниҳолларини яганалаш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани озиқлантириш, ғўзани суғориш, ғўзада суспензия ўтказиш, бегона ўтларга қарши кураш, ғўзани чилпиш, ғўзанинг зараркунандаларига қарши курашиш, ғўза дефолиацияси каби агротехник тадбирлар бажарилади ва ҳослни йиғиб-териб олинади.
Кузда бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари бажарилади ва
шудгорланади [1- манба, 5-7 бетлар]. Кузда ѐки баҳорда пушта олиш билан бир йўла пушта остига йиллик озуқнинг 85-90% қисмини ташкил этувчи махсус аралашма (5) (Масалан: 1 гектарига-1000 кг/га маҳаллийўгит, 1000 кг/га канал суви лойқаси, 1000 кг/га агрофос, 50 кг/га калий) солинади. Бу арлашма пушта олиш агрегатига ўрнатилган махсус мослама орқали пуштанинг юқори сатҳидан 35-40 см чуқурликка (3) чигит экиш чизиғи (4) бўйлаб, пушта остига солинади (Фиг. 1). Бир вақтнинг ўзида ҳам пушта олинади, ҳам пушта остига озуқа
солинади. Чигитни экишга тайѐрланади ва чигитни экилади [1-манба, 8-11 бетлар] (Фиг. 2). Ғўза қатор ораларига ишлов бериш тадбирлари ўтказилади. Ғўза ниҳолларида 1-2 чинбарг пайдо бўлган вақтда уларни яганалаш тадбири ўтказилади [1- манба, 11- бет]. Ғўза 2-3 чинбарг пайдо бшлганда анъанавий усулда [1-манба, 15-бет] культиватор орқали соф ҳолатда 34 кг/га азот солиб, суғориш учун жўяк олинади (Фиг. 3). Бу озиқлантиришдан асосий мақсад ғўза илдизларини йиллик асосий озуқага (5) етиб боргунча ғўзани озуқа билан таъминлаш. 1-суғориш ишлари бажарилгандан кейин ғўза қатор ораларига ишлов
бериш тадбирлари ўтказилмайди.
Суғориш ишлари рухсат этилган миқдорларда бажарилади (секундига 0.15-
0.2 литр) [1- манба, Ғўзани суғориш.]. 1-суғориш ишлари анъанавий усулдаги каби амалга оширилади [1- манба, 17-18-бетлар]. Иккинчи ва ундан кейинги суғориш ишларини амалга ошириш учун маълум вақт оралиқларида, доимий равишда чекланган дала нам сиғимига нисбатан тупроқнинг 0-50 см қатламида (15) (Фиг. 6) ўртача тупроқ намлиги ўлчашлар ва ҳисоблашлар орқали аниқлаб турилади. Иккинчи ва ундан кейинги суғориш ишлари ўртача тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғимига нисбатан 60- 65 фоизга тушган ва/ѐки дала шароитида куннинг энг иссиқ пайтида (соат 14:00 дан 15:00 гача) ғўза барглари қорамтир рангга кириб сўлиган ва баргларни букканда қирсиллаб синмайдиган ҳолатга келган вақтда
бошланади. Суғориш оқаѐтган сув эгатнинг охирги нуқтасига етиб боргандан кейин маълум (t2, t3) вақт ўтгач тўхтатилади.
Суғоришдан асосий мақсад пуштанинг фақат илдизларга озуқа етиб бориши мумкин бўлган қисмини (Фиг. 4) намлик билан таъминлашдан иборатдир. Шунинг учун суғориш вақти давомийлиги (t1, t2, t3) ғўза навларининг биологик хусусиятларини, уларнинг ўсиши ва ривожланиш даврини, тупроқнинг механик таркиби ва гидромодул районларини ҳисобга олган ҳолда тажрибалар орқали, ҳар бир ғўза нави ва уни парваришлаш муҳити учун алоҳида топилади.
Наманган вилоятида экишга тавсия этиладиган ғўза навлари, вилоятнинг механик таркиби ўрта, сув ўтказувчвнлиги ва шимилиши ўрта, сизоб сувлари чуқур жойлашган ерлари учун суғориш вақги давомийлиги (t1, t2, t3) қуйидагича белгиланган.
Суғориш давомийлиги 1-суғориш учун (t1) 10 соатдан 12 соатгача деб, 2,3, 4- суғоришлар учун (t2) 2.75 соатдан 3 соатгача деб, 5-суғориш ва ундан кейинги суғоришлар учун бир хил, (t3) 2.5 соатдан 2.75 соатгача деб белгиланган. Шу тартибда суғориш ишларини ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда 20- Августгача давом эттириш мумкин.
Пахта етиштиришнинг янги усулининг баъзи тушнчаларини чизмалар орқали кўриш мумкин. Фиг. 1 да қатор оралиғи 1 (90 см), кузда ѐки баҳорда олинган пушта 2 ва уни олиш билан бир йўла пушта сатҳидан 35-40 см чуқурликка 3, пуштанинг чигит экиш чизиғи 4 бўйлаб, пушта остита солиб кетилган озуқа 5 тасвирланган. Пушталарга эклган чигит 6 ва тупроқ тушиши натижасида кўтирлаѐтган ариқни 7 фиг. 2 да кўриш мумкин. Фиг. 3 да 2-3 чинбарг 8 пайдо
бўлганда культиватор орқали солинган ўғит 9 ва пушта остита солинган асосий озуқанинг (5) тупроқда тарқалиши тасвирланган. Фиг. 4 да ғўза янги усулда суғорилганда пуштанинг намлик энг кам етиб борадиган қисми 11 ва озуқа ва намликнинг ғўза илдизларига етиб бориши 12 тасвирланган. Фиг. 5 да эса ғўза анъанавий усулда суғорилганда пуштанинг намлик энг кам етиб борадиган қисми 13 ва озуқа ва намликнинг ғўза илдизларига етиб бориши 14 тасвирланган. Фиг. 6 да пуштанинг энг юқори нуқтасидан 50 см гача чуқурлиги 15 тасвирланган.
Пахта етиштиришнинг таклиф этилѐтган усули “Юксалган Диѐр Зиѐси” (Норин тумани), “Султон” (Тўрақўрғон тумани), “Соҳодилла” (Тўрақўрғон тумани) фермер хўжаликлари каби тур ли ташкилотларнинг ер майдонларида амалга ошириб келинди. Бунда йиллик ўғитнинг 85-90% қисми сифатида 1 гектарига 1000 кг маҳаллий ўғит, 1000 кг канал суви лойқаси, 1000 кг агроф.ос ва 50 кг калийдан ташкил топтан аралашма пушта олиш агрегатига ўрнатилган махсус мослама орқали пуштанинг юқори сатҳидан 35-40 см чуқурликка (3) чигит экиш чизиғи (4) бўйлаб, пушта остига солинди (Фиг. 1). Чигит экилиб, ғўза қатор ораларига ишлов бериш тадбирлари ўтказилди. Ғўзада 2-3 та чинбарг пайдо бўлганда 1 гектарига соф ҳолатда 34 кг азот солинди. Суғориш ишлари ўрнатилган тартиб қоида бўйича бажарилди. Натижада 1 гектар майдонга ўртача 1-суғоришда 800 м3,2, 3,4-суғоришларда 250 м3 ва 5, 6, 7, 8, 9, 10-суғоришларда 200 м3 миқорида сув сарифланди. 1-суғоришдан кейин ғўза қатор ораларига ишлов бериш тадибрлари бажарилмади. Бир марта бегона ўтларга қарши курашишда культиваторга ўрнатилган пичоқ ва суғориш учун жўяк олиш мосламаси орқали ўтказиладиган тадбир (“биритва-очар”) ни ўтказилди. Бундан ташқари ғўзада суспензия ўтказиш, бегона ўтларга қарши кураш (кимёвий, чопиқ ва ўтоқ), ғўзани чилпиш (чеканка), ғўзанинг зараркунандаларига қарши курашиш, ғўза дефолиацияси (баргини тўкиш) каби бир қатор агротехник тадбирлар ўтказилди ва ҳослни йиғиб-териб олинди. Шу пахта етиштириш даварда таклиф қилинѐтган усулида анъанавий усулга нисбатан ҳосилдорлик 50% га ортиқ бўлди, сув сарфи 50% иқтисод қилинди (1- жадвал), култивациялар сони 6 мартага, ўғит солиш 4 матртага кам бажарилиши ва 1-суғоришдан кейин ғўза қатор ораларига ишлов
бериш тадбирлари ўтказилмаганлиги натижасида пахта етиштириш харажатлари ҳам камайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling