Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Маъруза машғулотининг таълим технологияси ва технологик харитаси
Download 0.95 Mb.
|
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув машғулотининг мақсади
Маъруза машғулотининг таълим технологияси ва технологик харитаси
Таълимни сифатини оширишни бошқариш қуйидаги натижаларни бериши мумкин: олий таълим сифатини оширишни бошқариш ОТМлари битирувчиларининг умумий рейтинги ошишига хизмат қилади; юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини оширишда “устоз-шогирд” тизимини жорий этиш таълим сифатини оширишни бошқаришда қўл келиши мумкин. ҳар иккала тизим бир-бирини тўлдиришга хизмат қилади; таълим сифатини оширишда бошқариш узлуксиз таълимнинг олдинги босқичларида ўтилган фанларнинг такрорланмаслиги ва уларнинг ўрнига янги замонавий фанлар ўқитилишини таъминлашга хизмат қилади; таълимни бошқариш орқали таълим сифатини ошириш ва шу йўл билан ўқитиш муддатини қисқартириш мумкин бўлади. бу ўз навбатида малакали кадрлар сони ошишига, корхона ва ташкилотларни зарур мутахассислар билан таъминлаш даражаси ортишига хизмат қилади; Таълимни бошқариш орқали бакалаврларга табақалаштирилган битирув ҳужжатлари берилиши йўлга қўйилиши ҳам мумкин. Бунинг натижасида эса ўқувчилар орасида рақобатбардош юқори малакали кадр бўлишга интилиш кучаяди; иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларга буюртмалар бериш ва уларни танлаб олиш, билимли ва рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши яхшиланади; корхоналарда талаб ва эҳтиёжларга мувофиқ халқаро стандартларга мос келувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш даражаси ва рейтинги оширилади; олий таълим тизимининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги етакчи ўрни, интеллектуал салоҳиятга эга рақобатбардош кадрлар саводхонлигининг иқтисодий ўсишга мутлақ ва нисбий “соф” таъсири математик моделлар ёрдамида ҳисоблаб чиқилган. Бунда “заиф” нуқталарни бартараф этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ОТМлари битирувчиларининг беш йилда миллий иқтисодиётга қўшган “ҳиссаси”ни эконометрик моделлар ёрдамида аниқлаш имконияти яратилган, унга мувофиқ ҳар бир битирувчига сарфланган 1 сўмлик харажатлар 3,7 сўмлик соф даромад келтирган; Республикамизда ОТМларининг рақобат бозори шакллантирилмаганлиги эътиборга олинса, бу илмий янгилик юқори малакали кадрларни тайёрлашда рақобат бозорини ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин; битирувчиларни ҳудудларнинг мос йўналишлари асосида бўш (вакант) ўринларига тақсимлаш моделининг жорий қилиниши юқори малакали кадрларни йўналишлар (мутахассисликлар) ва худудлар кесимида оптимал ишга жойлаштириш муддатини ўртача 33,3%га қисқартириш имконини берган. Таълим тизимини бошқаришнинг илмий аҳамияти шундаки, ушбу тизимнинг ғоялари олий таълим тизими сингари мураккаб кўп омилли жараёнларни тадқиқ этиш, белгиланган мақсадга эришиш учун тизимларни оптимал бошқариш, самарали қарорлар қабул қилиш, комплекс дастурлар ишлаб чиқиш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш сарф-харажатларини пасайтириш, таълим сифатини мониторинг қилишда кенг қўллаш имконини яратади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling