Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet3/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................................

74

КИРИШ


Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Жаҳонда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан, аҳоли ва ҳудудларни хавфсизлигини таъминлаш, муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Маълумки, сўнгги йилларда фавқулодда вазиятлар сони ва кўлами ортиб бормоқда. Бундай фавқулодда вазиятлар оқибатида кўплаб инсонлар жабрланишмоқда ва оламдан кўз юмишмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг катта қисми зилзилалар, сув тошқинлари ва бошқа турдаги табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудда жойлашган.
Республикамизнинг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда жойлашган жойларидаги аҳолисининг саломатлиги ва ҳаётини сақлашда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ), Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) ўрни катта. ФВВ ва ФВДТнинг самарали фаолиятида эса кадрлар энг асосий ўринни эгаллайди.
Республикамизда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг муваффақиятли ҳал этилиши, сезиларли даражада тайёргарлик ҳолати ва комплекс тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги, аҳолини ҳимоя қилиш усуллари ва воситалари, ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш тизимлари, шунингдек, аҳоли ва ҳудуларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам ҳар бир соҳада жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқболли вазифаларни илгари суриш ва ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантириш асосий вазифа қилиб қўйилган. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг асосий мақсади ва вазифалари бўлажак мутахассисларга юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабини, хусусиятини, оқибатларини ва қоидаларини, хавфсиз иш шароитларини яратишни, табиий, техноген ва бошка хусусиятдаги фавқулодда вазиятлардан аҳолини назарий, амалий жиҳатдан муҳофаза қилиш ҳамда бошқа муҳим вазифаларни бажара оладиган билим, кўникма ва касбий малакага эга инсонни тарбиялашга қаратилган.
Кадрлар тайёрлаш тизими мазмуни мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш, таълим олувчилар учун таълимнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгилаб қўйилган.
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофазалашда кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш, хориж давлатлар тажрибасини ўрганиш ва тизимни такомиллаштириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш лозим бўлади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling