Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet9/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

1-боб бўйича хулоса:
ФВВда фаолият олиб борадиган кадрлар зиммасига жуда хилма-хил вазифалар юклатилган. Хусусан, уларнинг зиммасига зилзила, кўчки, селлар каби табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, қутқарув ишларини олиб боришдан ташқари, сув остида қутқарув ишларини ташкиллаштириш, чўкканларни қутқариш, радиацион, кимёвий, тиббий, биологик, бактериологик вазиятлар билан боғлиқ вазиятларда уларнинг оқибатларини бартараф этиш каби хилма-хил вазифалар юклатилган.
Бундан ташқари ФВВ офицерлари иқтисодиёт объектлари фаолияти билан боғлиқ жуда хилма-хил вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади ва уларда иштирок этади.
Бундай ҳолат ФВВлиги тизимида хизмат қилаётган кадрлар хилма-хил касб эгалари бўлишларини талаб қилади. Бундан ташқари улар ўз касбий фаолиятлари давомида бир-бирларининг ўрнини босиши, бунинг учун бошқа касблардан ҳам хабардор бўлишлари керак бўлади.

II-БОБ. АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ


2.1. Кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган педагогик технологиялар ва интерактив услублар


Интерактив таълим бериш - суҳбатли таълим бериш тури бўлиб, бунда таълим берувчи ва таълим олувчи, таълим олувчи ва компьютернинг ўзаро ҳаракати амалга оширилади. Интерактив таълим гуруҳ бўлиб ишлашга асосланган [23].
Амалга ошириш шароитлари:
- таълим олувчилар олдига тартибли ва мақсадга йўналтирилган муаммоларни илгари суриш, уларни таълим берувчи раҳбарлиги остида ҳал этиб, янги билимларни фаол ўзлаштиришларини таъминлаш;
- йўналиш бўйича мустақил ижодий билиш фаолиятини таъминлаш: муаммоли вазият муаммони шакллантириш уни ҳал этиш йўли муаммони ечиш ечимни текшириш.
Ҳамкорликда таълим бериш: ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида демократизм, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳамкорлик тамойилларини амалга оширишни, ўқув топшириқни бажариш ва эришилган натижаларни баҳолаш жараёнларини гуруҳли ва жамоавий тарзда амалга оширишни кўзда тутади.
Интерактив таълим ўқувчиларда қуйидаги хислатларни шакллантиришда ёрдам беради:
- алоҳида фикрлашни, билимларни мустаҳкамлаш ва амалий фаолиятда ижодий қўллашни таъминлайди;
- шахсий интилишлари, билиш, қизиқишларини шакллантиради, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради;
- таълим олувчиларнинг диалектик фикрлашини шакллантириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Таълим бериш услубларининг ўқув ахборотини эгаллашга таъсири: мутахассислар олиб борган кузатувлар натижасида 72 соат (уч кеча-кундуз) ўтгандан кейин, маълумотни эшитиш орқали қабул қилган ўқувчи хотирасида 10%, кўриш орқали - 20%, кўриб ва эшитиш орқали – 50 %, кўриб ва эшитиш орқали қабул қилиш ва мунозарада - 70%, кўриб ва эшитиш орқали қабул қилиш ва мунозарада (видеолавҳа), амалий имкониятлар қўлланилганда - 90% ахборот қолиши аниқланган.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling