Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet11/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Технологик карта – кафолатланган натижа ва аниқ мақсадга йўналтирилган таълим беришни ташкиллаштириш учун керак бўладиган инсон ва техник ресурс, вақт ва ўқитувчининг унумли ишлаш шароитини ҳисобга олган ҳолда таълим бериш жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчининг харакатлари кетма-кетлигини ёритувчи олдиндан режалаштирилган ҳужжатдир [23].
Технологик картада машғулот давомида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган услублар, услублар ва уларни қўллашда керакли бўлган воситалар, машғулот жараёнидаги кетма-кетлик содда тарзда ёритилган бўлади.
Мавзу бўйича тайёрланган технологик карта орқали ўтиладиган машғулотда ўқитувчи учун зарур бўлган қўшимча воситалар, ўқув материалларга аниқлик киритилади. Бундан ташқари ўтказиладиган машғулот сценарийси содда тарзда кўз олдимизга келади.
SCORE” услуби
Машғулот раҳбарининг муаммоли вазиятларни яратишга ва ўқувчиларнинг фаол билиш фаолиятларига асосланган. У аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва кейинги қарорни қабул қилиш жараёнидан иборатдир.
Ушбу услубдан ўқувчилар билан ўтилган машғулотни такрорлаб олишда, мустақил иш ёки уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун машғулот давомида олдиндан тайёрланган материалларни ўқувчилар гуруҳига бериш, бунинг натижасида уларнинг яхлит бир жамоа тарзда бир- бирларининг фикрларини тўлдиришларига имкон яратиш мумкин. Мустақил иш ёки уйга вазифа сифатида фойдаланиш орқали уларнинг якка тартибда ўтилган мавзу бўйича олган билимларини баҳолаш имконига эга бўлинади.
Таъкидлаш лозимки, ўтказилаётган машғулот давомида ушбу услубни қўллаш орқали ўтилган мавзуни оғзаки такрорлаб, ўқувчилар эсига солишга сарфланган вақтдан бирмунча камроқ вақт сарфланади. Шу билан бирга уларни машғулотга тез киришиб кетишларига замин яратилади.
“SCORE” (БСОМС) интерактив услуби ўқувчиларга муаммоларни аниқлаш қобилияти, когнитив кўникма ва малакаларни ривожлантириш, бор манбалар ва имкониятлардан фойдаланиб муаммонинг ечимини топишни шакллантиришга йўналтирилган. Бу ерда:
S (symptom) - муаммонинг белгиси – муаммонинг муҳокамаси вақтида турли зиддиятларга, тушунмовчиликларга келтирувчи ёпиқ элементлари, йўналишлари, (масалан, иқтисодда, сиёсатда, таълим-тарбияда, кишилар ўртасидаги муносабатда учрайдиган тушунмовчиликлар, зиддиятлар) ҳали очилмаган ёпиқ қирраларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган технологиялар, ҳаракатларни аниқлашдир.
C (cause) – сабаби – муаммони келиб чиқишга сабаб бўладиган ёпиқ қирралар (масалан, зиддият, тушунмовчиликка олиб келувчи эски қарашлар, анъанавий фикр ва мулоҳазалар ёки бошқа омиллар)ни излаш, аниқлаш.
O (outcome) – натижаси – кутиладиган натижага эга бўлишда муаммога олиб келган ёпиқ қирралар ўрнини босувчи янги технологиялар, ҳаракатлар, мақсад, ҳолатларни белгилаш.
R (resources) – манбаи – муаммонинг очилмаган қирраларини ўзгартиришга, унинг янги мақсадлари, технология ва ҳаракатлар ҳамда кутиладиган натижага эришишга хизмат қиладиган воситаларини ёки муқобил материалларни ҳамда “қаерда?”, “қачон?”, “нима?” “қандай?”, “нимага?”, “ким?”, саволлари асосида муаммони ечишнинг керакли асосий манбаларини топишдан иборат.
E (effect) – самараси – муаммонинг ечими асосида аниқ бир мақсад бўйича узоқ муддатга мўлжалланган мукаммал натижа орқали юксак самарага эришиш, аниқ мақсадли амалий тавсиялар ишлаб чиқишдир.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling