Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet19/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг қўлланилиши: ўқув машғулотларининг барча турларида муайян бир харакатлар ёки бошқа омиллар натижасида юзага келадиган турли холатларнинг негизини аниқлаш, вужудга келиш сабабларига кўра тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларни мустахкамлашга мўлжалланган.
ФСМУ” технологияси
Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, баҳс – мунозаралар ўтказишда ёки ўқув курс якунида ўқувчиларнинг ўқув машғулотлари ҳамда ўтилган мавзу ва бўлимлардаги баъзи мавзулар, муаммоларга нисбатан фикрларини билиш мақсадида ёки ўқув режаси асосида бирон – бир бўлим ўрганилгач қўлланилиши мумкин. Чунки бу технология ўқувчиларни ҳам ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда бахслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчилар томонидан ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таҳлил этишга ва эгаллаганлик даражасини аниқлашга, баҳолашга ҳамда баҳслашиш маданиятини ўргатади.
Технологиянинг мақсади: ушбу технология ўқувчиларни тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа холатда ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради.
Технологиянинг қўлланилиши: ўқув машғулотларнинг якуний қисмида гурухлар таркибида ёки якка тартибда қўллаш, шунингдек, ўқув дастуридаги тайёргарлик мавзулари якунлангандан сўнг ушбу йўналишдаги мунозарали масалаларни ҳал этишда ўтказиш мумкин.
Ф – фикр – қўйилган мақсадга қулай йўл билан кафолатли натижага эришилади.
С – сабаб – ушбу ўқув жараёнида ўз тажрибамизда синаб кўрдик.
М – мисол – “Чархпалак” услубида гуллар ҳақидаги маълумотлар хотирамизда мустахкам сақланиб қолди. “Идрок харитаси” орқали мавзуни тартибли, мантиқий қамраб олишни кўриб чиқдик.
У – умумлаштиринг – педагогик технология кафолатланган натижа беришига ишондик.
Келтирилган мисолда эътибор берсангиз дастлаб берилган жумлага ўқувчилар томонидан берилган охирги (У - умумлаштиринг) жавоб мантиқан боғланган бўлиб, гуруҳ жавобининг бошқа босқичларида ҳам машғулот раҳбари томонидан қўйилган ўз мақсадига йўналтирувчи жумлани тўғрилигига далил келтиришдан иборат бўлганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, ушбу технологиядан муайян дастур асосида ўтказиладиган ўқув курсининг дастлабки кунидаёқ, ўқувчиларда ушбу ўқув курсининг аҳамиятини ошириш, уларнинг ўқув курси дастурини яхшироқ ўзлаштиришлари фойдадан холи бўлмаслигига ишонтиришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Кадрларни тайёрлашда ушбу усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Интерактив услубларни дарс жараёнига татбиқ этишда мутахассислар тавсиясини эътиборга олиш фойдадан холи эмас. Бир ўқув соатида мавзуни ўзлаштиришда фойдаси кўпроқ бўлган бир ёки икки услубдангина фойдаланиш, уларни қўллаш техникаси ва кетма-кетлигига қатъий амал қилиниши керак. Бундан ташқари ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиш, уларни синф хонасидаги анъанавий жойлашиш тарзини ўзгартириш, таълим беришнинг замонавий техник воситаларидан моҳирлик билан фойдалана олиш маҳоратини доимий тарзда ошириб бориш зарур.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling