Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишда кадрлар тайёрлашнинг хорижий давлатлар тажрибаси
Download 0.95 Mb.
|
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23
2.2. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишда кадрлар тайёрлашнинг хорижий давлатлар тажрибаси
Бутун дунёда табиий ва техноген вазият кескинлашиб бориши оқибатида бугунги кунда чет мамлакатларда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлаш тайёрлашнинг турли хил йўналишлари пайдо бўлди. Баъзи мамлакатларда, хусусан, Швейцария, Швеция ва Исроилда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор берилган ҳолда бошқа давлатларда ушбу соҳа декларациялар даражаси билан ўз интиҳосини топган. Бундай вазият дунёнинг барча давлатларида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш соҳасига кўп эътибор берилмайди ва бутун дунёда кадрлар тайёрлаш тизими деярли бир хил тарзда кечмоқда деган хулоса келиб чиқишига сабаб бўлади [26]. Шунга қарамай аҳоли ва ҳудудларни фавқулода вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси учун кадрлардаги бир неча йўналишларни фарқлаш мумкин. Ушбу фарқлар нималардан иборат? 1.Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишниг бутун мақсад ва моҳияти кўпчилик мамлакатлар учун “совуқ уруш” ўз якунига етгач ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга кадрларга бўлган эҳтиёж йўқолмади. “Совуқ уруш” даври тугаганлиги муносабати билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига эътибор деярли барча мамлакатларда сусайди. Бунга ушбу соҳага ажратилган маблағларнинг камайиши, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасига оид дастурларнинг музлатиб қўйилишларини мисол келтириш мумкин. Бундай жараён Исроилдан бошқа деярли барча мамлакатларда (АҚШ, Англия, Франция, Германия ва бошқ.) кузатилмоқда. Бунда Исроил юзага келган ҳарбий-сиёсий вазият туфайлигина шундай йўл тутишга мажбур бўлмоқда [29]. Шу билан бирга сўнгги йилларда ривожланган мамлакатлардан ҳеч бири аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимидан воз кечган эмас. Бундан ташқари ушбу мамлакатларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг янги усулларини ишлаб чиқиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бунда табиий офатлар, ҳалокатлар ва авариялар оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Фуқаро мудофааси халқаро ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси халқаро ташкилотига айлантирилгани ҳам бежиз эмас. Бундай қарор қабул қилинишига сўнгги йилларда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар миқдорининг ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Ҳамма жойда бошқарув органлари тинчлик даврида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар етказиб берилишини талаб қилишмоқда. 2. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими давлатнинг сафарбарлик тайёргарлиги билан чамбарчас боғлиқлиқлиги ойдинлашиб бормоқда. 1981 йилда АҚШда Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси раҳбарлик қиладиган сафарбарлик тайёргарлиги кенгаши тузилган эди. Ушбу кенгаш секретариат ва ишчи гуруҳларидан ташкил топган бўлиб, улардан бирига фуқаро муҳофазаси соҳаси юклатилган. Ушбу гуруҳга давлат миқёсида бошқарув органларининг аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасидаги барча тадбирларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган. Сафарбарлик тайёгарлигига оид яна бир жиҳатни қайд этиб ўтиш керакки бунда тинчлик даврида барча тадбирларни амалга ошириш имкони бўлмаслиги сабабли, тинчлик давридан алоҳида даврга ўтиш даври учун кадрларни тайёрлаш учун кўплаб ишлар амалга оширилган. Бундан кўриниб турибдики алоҳида даврда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш бўйича кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор берилган. Баъзи мамлакатлар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларининг асосий қисмини алоҳида даврда амалга оширишни кўзлаганлар. Бунда сафарбарлик режалари ишлаб чиқилиб, уларда моддий таъминолт ва заҳираларга алоҳида эътибор берилади. Англияда Фуқаро муҳофазасига оид қонун эндигина (аввалгиси 1948 йилда ишлаб чиқилган) ишлаб чиқилиб такомиллаштирилмоқда. Ушбу қонун ҳалокатлар ва террористик ҳаракатлар пайтида давлат ва нодавлат органлариннг ҳуқуқ ва мажубриятларини белгилаб беради. Қонун асосида 14та ҳудудий ФМ марказлари тузилади ва уларга фавқулодда вазиятлар пайтида ҳаракатланиш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, полиция, махсус хизмат, ҳарбийлар ва бошқалар билан алоқа ўрнатиш вазифалари юклатилади. Қонун полиция, Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда баъзи ҳудудларни ёпиқ деб эълон қилиш, аҳолини ФВ ҳудудидан мажбурий эвакуация қилиш каби ишларини ташкил қилиш имконини беради. ФМ марказлари фаолиятини ташкил этиш соҳасида кадрлар тизими шакллантирилади [31]. 3. Сўнгги йилларда чет эллик мутахассислар ФМ тизими ҳаракатчан, унинг куч ва воситалари қисқа муддат ичида тез бошқариладиган бўлиши керак деган хулосага келишмоқда. Европа ва Шимолий Америка давлатларининг ФМ муҳофазаси тизимида ўхшашликлар жуда кўп бўлиб, улар ҳарбий тузилишдан чекиниб ижтимоий йўналишга кўпроқ эътибор беришмоқда. 4. Ушбу давлатларда ФМ тизими давлат тизимида муҳим аҳамият касб этиб, улар ўтган асрнинг 50-70 йилларида пайдо бўлган ва тегишли мансабдор шахс ва кадрларнинг хизмат вазифалари аниқ белгилаб қўйилган. Чет мамлакатларда ФМ тизими бир-бирига ўхшаш бўлиб, кўпчилик мамлакатларда (Франция, Германия, Англия, Исроил, Мексика, Аргентина, Индонезия) бу тизимга раҳбарлик қилиш Ички ишлар вазирлигига, бошқа мамлакатларда эса Адлия ва полиция вазирликларига (Швейцария, Норвегия, Испания ва Исландия) юклатилган [32]. Барча ривожланган чет мамлакатларда кадрлар тайёрлаш соҳасига алоҳида эътибор бериб келинади. Бунинг учун Германияда Фуқаро мудофааси академияси, Францияда Фуқаро мудофааси институти, Буюк британияда Фуқаро мудофааси коллежи, Бельгия, Дания, Нидерландия ва Грецияда миллий мактаб ва марказлар ташкил этилган. АҚШда ёнғинга қарши академия билан бир қаторда фавқулодда вазиятларда бошқарув институти FEMA (Federal Emergency Management Agency) ташкил қилинган [34]. Германия Фуқаро муҳофазаси академиясидан ташқари Рур шаҳридаги Бохум университетида “Гуманитар ёрдам – Master in Humanitarian Assistance” магистрлик дастури ҳам мавжуд бўлиб, бу жойда ҳар йили Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга мўлжалланган 20 нафар мутахассис тайёрланади. Университетга ҳар қандай йўналиш бўйича бакалавр даражасига эга бўлган мутахассислар қабул қилинади. Магистратура 3 семестр давом этади. Биринчи семестр давомида менежмент, антропология, геополитика, тиббиёт ва ҳуқуқ асослари ўтилади. Кейинчалик талаба ўқишини “гуманитар ёрдам” мутахассислиги бўйича давом эттириши ёки европанинг бошқа мамлакатларида жойлашган олтита ҳамкор университетларда бошқа мутахассисликлар, хусусан, “Тиклаш ишларини олиб бориш”, “Тўқнашувларни бартараф этишда бошқарув”, “Ривожланаётган мамлакатларга узоқ муддатли ёрдам” мутахассисликлари бўйича давом эттиришлари мумкин. Ҳамкор таълим муассасалари Бильбао, Дублин, Марсел, Уппсал ва бошқа жойларда жойлашган. Магистратурани тугатган мутахассислар “Қизил ёрим ой” жамиятида, БМТнинг ҳар хил тузилмаларида, гуманитар ёрдам кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларда ҳам фаолият юритишлари мумкин. Францияда Фуқаро мудофааси институтидан ташқари раҳбар кадрларни тайёрлаш учун Париж яқинидаги Ненвиль-ля-Рошда миллий ўқув маркази ҳам фаолият юритади. Бундан ташқари 10та департаментлараро марказлар ҳам мавжуд. Беларус Республикасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти, Гомель муҳандислик институти ва Қўмондонлик муҳандислик институтлари негизида “Беларусь Республикаси ФВВ Фуқаро муҳофазаси академияси” ташкил қилинган. Академия қуйидаги тузилишга эга: филиаллар - Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти, гомель филиали, университет қошидаги лицей. Факультетлар – фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, техносфера хавфсизлиги, раҳбар ходимларни тайёрлаш, сиртдан ўқиш, ҳаёт хавфсизлиги, илмий кадрларни тайёрлаш, муҳандислик. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш факультети “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш” йўналиши бўйича “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассис” тайёрлаб беради. Ўқиш муддати 4 йил. Раҳбар ходимларни тайёрлаш факультети магистратура йўналишлари бўйича “Фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишни бошқариш” ҳамда “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш” бўйича мутахассисларни тайёрлаб беради. Ўқиш муддати кундузги факультетда 1 йил, сиртқи факультетда 1,5 йил. Ҳаёт хавфсизлиги факультети томонидан “Саноат хавфсизлиги” (саноат хавфсизлиги муҳандиси. Ўқиш муддати 18 ой), “Қурилиш объектлари инжиниринги” (хавфсизлик бўйича муҳандис. Ўқиш муддати 18 ой), “Ноишлаб чиқариш соҳасида меҳнат муҳофазаси” (Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис. Ўқиш муддати 18 ой) бўйича мутахассислар тайёрланади. Юқорида келтирилган барча мамлакатларда кадрлар тайёрлашда ўқув машқларининг ўрнини юқори баҳоланади. Кўпчилик чет мамлакатларда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи кадрлар учун малака талаблари ишлаб чиқилган. Ушбу талаблардан энг эътиборлиси Россия Федерациясининг кадрлар учун малака талаблари ҳисобланади (жадвал 2.1). Жадвал 2.1 Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи кадрлар учун малака талаблари
Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling