Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet18/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг мақсади: ўқувчиларни эркин, мустақил, танқидий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб таққослаш услуби ёрдамида мавзудан келиб чиққан ҳолда ўқув муаммосининг ечимини топишга, керакли хулоса ёки қарор қабул қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир этишга, уни мақуллашга, шунингдек, берилган муаммони ечиш ҳамда мавзуга умумий тушунча беришда ўтилган мавзулардан эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.
Услубнинг қўлланилиши: Семинар ва амалий машғулотларда якка ёки кичик гуруҳларга ажратилган тартибда ўтказиш, шунингдек, уйга вазифа беришда ҳам қўллаш мумкин.
Муаммоли вазият” услуби
Ушбу услубдан ўқувчилар билан ўтказилган машғулот даавомида берилган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин. Услубни машғулот жараёнида ёки уйга вазифа қилиб бериш орқали қўллаш мумкин.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларга ўқув курси мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг ечимини тўғри топишга ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларини шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи услублари билан таништириш ва муаммонинг ечишда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти – ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш.
Услубнинг қўлланилиши: ўқув машғулотларининг барча турларида муайян бир харакатлар ёки бошқа омиллар натижасида юзага келадиган муаммоли вазиятдан чиқиб кетишнинг назарий ва амалий ечимини топиш орқали билимларини мустахкамлашга мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка тартибда ташкил этиш мумкин.
Нима учун” услуби
“Нима учун” схемаси муаммонинг дастлабки сабабларини аниқлаш бўйича фикрлар занжири бўлиб, ўқувчининг тизимли, ижодий, таҳлилий фикрлашини ривожлантиради ва фаоллаштиради.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларда ўқув курси мавзусида кўрилган муаммоли ёки фавқулодда вазият, бир турдаги фавқулодда вазият натижасида кўриладиган турли даражадаги талофатлар каби омилларнинг негизини аниқлаш, баҳолаш ва натижада тўғри қарор қабул қилишга ўргатиш.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling