Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet16/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг қўлланилиши: ўқувчилар билан ўтилган мавзуни мустахкамлашда ёки мустақил иш, уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўтилган мавзу бўйича тахлил қилинадиган ходиса, воқеа номланиши ўқувчиларга якка тартибда ёки гуруҳ шаклида берилиши мумкин.
Кластер” услуби
“Кластер” (“кластер” – “тутам”, “боғлам” деган маънони англатади) – у ўқувчиларни бирор бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, мавзуга таллуқли тушунча ёки аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма-кетлик билан узвий боғлаган ҳолда тармоқлашга ўргатади. Бу услуб мавзуни чуқур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича тасаввурларини чизма шаклида ифодалашга ундайди.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларнинг бирор мавзуни чуқурроқ ўрганишларидан олдин шу мавзу доирасида турли ёрдамчи сўз бирикмалари ва тушунчалар бўйича тасаввурларини бойитиш.
Услубнинг қўлланилиши: Бирор мавзу бўйича кластерлар тузишдан бу мавзуни мукаммал ўрганмасдан олдин фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кластер тузишни муайян тушунча ёки ғояни “англаш” фазасида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, бунда ўқувчи ўқув материалини нафақат мустақил ва фаол ўзлаштириши, балки ўз тушунчаларини ҳам кузатиб бориши зарур. Асосий тушунча ва муносабатларнинг кластер таркибидагилар ўртасида мумкин бўлган боғланишларни аниқлаш фаол фикр юритишни ривожлантиради, унинг “атрофига” турлича назар ташлашга мажбур этади. Шунингдек ушбу услубдан мустақил тайёргарлик жараёнида ёки бўш вақтларда фойдаланиш ҳам фойдадан холи эмас.
Ассисмент” техникаси
Ушбу техникадан ўқувчиларнинг мавзу бўйича олган билимларини баҳолашда фойдаланиш мумкин. Баҳолаш жараёнида ушбу техникадан фойдаланишнинг бир қанча афзаллик томонлари бўлиб, уларга ўқувчиларнинг бирданига ҳам тест ечиши, ҳам назарий олган билимларини амалиётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатларда қўллай олишларига замин яратади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling