Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet13/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг мақсади: Ўқувчиларнинг қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллигини йўқотишга ва кенг доирада тафаккурлашга имкон бериш. Гурухдаги тинглавчиларни мавжуд топшириқ ёки муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтказиш ва гуруҳни янада жипслаштириш.
Услубдан кутиладиган натижа: “Ақлий хужум” услубидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан ўқувчиларнинг мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти янада ошади. Ўқувчиларнинг ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги ўқувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу услуб ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади.
Идрок харитаси” услуби
Янги мавзуни ўтишда (маъруза) машғулот раҳбарининг эҳтиёжидан ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта тайёрланган ва лойиҳалаштирилган аниқ кетма-кетликдан иборат яхлит жараён. Янги мавзу кетма-кетлик билан бир-бирига уланган чизма ёрдамида ёритиб берилади. Ушбу услубни тайёрлаш юқорида қайд этилганидаек, машғулот раҳбаридан алоҳида маҳорат талаб этади.
Услубнинг мақсади: машғулот раҳбарининг кўриб ўтиладиган мавзудаги бўлимлар кетма-кетлигига риоя этган холда, унинг мазмун-моҳиятини тартиб билан ўқувчиларга етказишда енгиллик яратиш. Ноанъанавийлиги билан ўқувчиларни янги мавзуни ўзлаштириш жараёнида унга нисбатан қизиқишни ошириш.
Услубдан кутиладиган натижа: ўқувчилар мавзу бўйича белгиланган кетма-кетликда, қизиқарли даражадаги машғулот орқали соҳа йўналиши бўйича билимлари мустахкамланади.
Зинама-зина” технологияси
Ушбу технология ўқувчиларни ўтилган ёки ўтилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда хотирлаш, ўзлаштирган билимларини ёдга тушириб, тўпланган фикрларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма кўринишида ифодалай олишга ўргатади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling