Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Таълим олиш (маълумот олиш) жараёни


Download 0.95 Mb.
bet10/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Таълим олиш (маълумот олиш) жараёни – маънавий ва ақлий қобилиятларни тизимли ривожлантириб бориш, билим ва тушунчаларни шакллантириш ҳамда олинган билимдан фойдалана олиш қобилиятини таркиб топтириш. Бу жараён таълим олувчининг ўзи орқали ёки бошқа биров – таълим берувчининг кўмагида амалга оширилиши мумкин. Таълим олиш жараёни эса турли хил услубларга (методларга) таянган холда кечади.
Таълим услубларини таълим мақсадларига эришиш бўйича ўқувчи ва ўқитувчининг биргаликдаги иш фаолиятини ташкил қилишнинг белгилари бўйича қуйидагича гурухларга бўлиш мумкин:
ўқитувчи марказда бўлган услублар;
ўқувчи марказда бўлган (интерфаол ёки интерактив) услублар.
Одатда ушбу услублардан бири ёки бир нечтаси айрим ўқитиш моделларида бирваракайига фойдаланилади. Одатда дарс жараёни икки ёки ундан ортиқ асосий услублардан ташкил топади ва улар дарс мавзусига тўла мувофиқ бўлиб, ўқувчиларнинг билим ва тажрибаси қай босқичда эканлигига қараб қўлланилади.
Ўқитувчи марказда бўлган услуб. Бу услуб орқали ўқитувчи ўз маълумот ва кўникмаларини ўқувчиларнинг сезги органлари орқали узатиш йўлларини қидиради. Бунда ўқувчиларнинг иштироки пассив бўлади, яъни улар тинглайдилар, кузатадилар ва маърузаларни ёзиб борадилар.
Бу услублар асосан ўқитувчининг қуйидаги фаолият турлари орқали амалга оширилади:
Оғзаки ўқитиш услуби (маъруза, хикоя) - инсонлар ўртасидаги энг содда мулоқот йўлларидан бири – оғзаки нутқ – оғзаки таъриф ёки асосий мазмуннинг оғзаки ифодаси ҳисобланади. Бу услуб бутунлай “сўзлаш” орқали амалга ошириладиган ўқитишнинг энг расмий услуби ҳисобланади. У 40 дақиқа ёки ундан узоқроқ давом этади ва одатда ўқувчининг иштироки учун ҳеч қандай имконият қолдирилмайди. Бунда асосан ўқувчининг эшитиш қобилияти ишга солинади.
Намойиш этиш услуби (демонстрация) - ўқитувчи маълум бир асбоб ёки жиҳоздан фойдаланиш вазифасини ёки топшириққа алоқадор ҳаракатларни намуна сифатида намойиш этиб бериши мумкин.
Ўқувчи марказда бўлган услублар. Бу услублар қўлланилганда ўқитувчи ўқувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Ўқувчи марказда бўлган ёндошувчининг фойдали жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш;
- ўқувчини юқори даражада рағбатлантириш;
- илгари ортирилган билимни ҳам эътиборга олиш;
- ўқиш шиддатининг ўқувчининг эҳтиёжига мувофиқлаштирилиши;
- ўқувчининг ташаббускорлиги ва масъулияти қўллаб-қувватланиши;
- амалда бажариш орқали ўрганилиши;
- икки тарафлама фикр-мулоҳазаларга шароит яратилиши;
- ўқишнинг соғлом муҳитда сақлаб қолиниши;
- ўқитувчининг янгилик яратиб берувчи шахсга айланиши.
Ўқувчи бутун жараён давомида иштирок этади. Шу сабабдан, ўқувчининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун етарли даражада ўқувчилар иштироки ва амалиёти мавжуд бўлади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling