Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet15/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг мақсади: ўқувчиларга берилган диаграмма орқали кўриб ўтилган мавзудаги таянч тушунчалар, турли ходисалар ва бошқа турдаги харакатларнинг ўзаро ўхшашлик томонлари, фарқини янада чуқурроқ ўзлаштириб олишлари учун шароит яратиш.
Услубнинг қўлланилиши: ўқувчилар билан ўтилган машғулотни такрорлаб олишда ёки мустақил иш, уйга вазифа сифатида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун машғулот давомида олдиндан тайёрланган материалларни ўқувчилар гуруҳига бериш, бунинг натижасида уларнинг яхлит бир жамоа тарзда бир бирларининг фикрларини тўлдиришларига имкон яратиш мумкин. Мустақил иш ёки уйга вазифа сифатида фойдаланиш орқали уларнинг якка тартибда ўтилган мавзу бўйича олган билимларини баҳолаш имконига эга бўлинади.
Чайнворд” услуби
Ушбу услубдан ўтилган мавзу бўйича ўқувчиларнинг олган билимларини мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун машғулот раҳбари мавзу бўйича саволлар тузади ва жадвалнинг биринчи бўлимига жойлаштиради. Жадвалнинг иккинчи бўлимига тўғри жавобдаги харфлар сонига тенг нуқталар қўйилади. Тузилган саволлар жадвалга шундай жойлаштириладики, тўғри жавобларнинг охирги ҳарфи кейинги жавобнинг бош ҳарфига тўғри келиши керак.
Синквейн” услуби
Синквейн (синквейн – французча “беш”) беш қатордан иборат ўзига хос, қофиясиз шер бўлиб, унда ўрганилаётган тушунча (ҳодиса, воқеа, мавзу) тўғрисидаги ахборот йиғилган ҳолда, ўқувчи сўзи билан турли вариантларда ва турли нуқтаи назар орқали ифодаланади. Синквейн тузиш – мураккаб ғоя, сезги ва ҳиссиётларни бир нечагина сўзлар билан ифодалаш учун муҳим бўлган малакадир. Синквейн тузиш жараёни мавзуни яхшироқ англашга ёрдам беради. Ўқувчиларни ахборотларни қисқа баён этишга ўргатади, ҳамда олинган маълумотлар устида чуқур изланишга чорлайди. Ушбу услубдан ўтилган мавзу бўйича ўқувчиларнинг олган билимларини мустаҳкамлаш ва баҳолашда фойдаланиш мумкин.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларни чуқур фикрлаш, берилган топшириқ бўйича унга мос келувчи сўз туркумлари, жумла тузиш қобилиятини шакиллантириш, натижада ўтилган мавзу бўйича билимларини янада мустахкамлаш.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling