Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЭНДОФИТ БАКТЕРИЯ


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЭНДОФИТ БАКТЕРИЯ 
ИЗОЛЯТЛАРИНИ АЖРАТИБ ОЛИШ 
Шохиддинова М.Н., Нормуродова Қ.Т. 
М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент. 
shoxiddinovamoxichehra@gmail.com
Ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларидаги турли 
масалаларни ечиш, яъни ўсимликларни озиқланишини яхшилаш, уларни 
ҳар хил фитопатогенлардан ҳимоя қилиш, илдизларини чиритувчи 
патогенларни ингибирлаш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалик 
экинларининг ҳосилдорлигини ошириш, уруғларни униб чиқиши ва 
ўсишини жадаллантириб, ўсимликларнинг турли хил стрессларга 
чидамлилигини таъминлаш каби жараёнларда доривор ўсимликлардан 
ажратиб олинган эндофит бактерия изолятларининг қўлланилиши, 


164 
қолаверса инсониятни ҳам биологик ҳимоя қилишда фойдали ҳисобланган 
ва фермент ҳосил қилиш қобилиятлари юқори бўлган ва биологик фаол 
иккиламчи метаболитлар синтезловчи эндофит бактерияларнинг тирик 
культура ассоциациялари асосида пробиотиклар олиш ва улардан 
фойдаланиш ёки биологик препаратлар яратиб қўллаш кабилар халқ 
хўжалигида муҳим ўрин эгаллайди. 
Доривор ўсимликлардан моно-ёки аралаш культуралар ассоциацияси 
кўринишида биологик препаратларнинг янги авлодини яратиш, фермент 
ҳосил қилиш қобилиятларига кўра сут оқсилини парчалаб пробиотиклар, 
крахмалли маҳсулотлардан майин кетчуп ва майонезлар олишда, 
шунингдек пробиотик микроорганизмлар сифатида одамлардаги ошқозон 
ичак микрофлорасининг хусусиятларини яхшилашда ҳам фойдаланиш 
мумкин. 
Ўзбекистонда дала ва уй шароитларида ўсаоладиган айрим доривор 
ўсимликларнинг поя, барг ва илдизларидан эндофит бактерия изолятлари 
ажратиб олинди. Эндофит бактерияларни ажратиб олишда ўсимликларнинг 
илдиз, поя ва баргларини юза қисми дистилланган сувда ювилиб, кейин 
96% спиртда стерилизацияланиб, ички тўқималари майдаланди ва ҳосил 
бўлган суюқлик қисми тадқиқот учун олинди. Олинган ўсимлик 
суспензиялари гўшт пептонли агар (ГПА) озуқа муҳитига экилиб, 37
о

термостатда 48 соат давомида инкубация қилинди. Натижада ҳар хил 
доривор ўсимликларнинг поя, барг ва илдизларидан жами 45та изолятлар 
ажратилди. Ажратиб олинган 45та эндофит бактериялардан фермент ҳосил 
қилиш қобилиятларига кўра скрининг қилинди ва кейинги тадқиқотлар 
учун танлаб олинди. Фермент фаолликлари ГОСТ бўйича аниқланди. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling