Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
Исследовано экземпляров
Вид ы м о л л ю ско в 126 заглатывании с травой наземных моллюсков, инвазированных личинками паразитов. В качестве облигатных промежуточных хозяев возбудителей протостронгилидозов жвачных животных в условиях Узбекистана зарегистрированы наземные моллюски – Xeropicta candaharica, Subzebrinus albiplicatus, Subzebrinus sogdianus. Экстенсивность инвазии колебалась – 3.1 – 9.8%. Интенсивность инвазии 3-7 экземпляров. Можно констатировать значительную роль в участии водных и наземных моллюсков в передаче инвазионных личинок ряда видов трематод и нематод в биогеоценозах исследуемого оазиса. 1-(2´-БРОМ-4´,5´-ДИМЕТОКСИФЕНИЛ)-6,7-ДИМЕТОКСИ-1,2,3,4- ТЕТРОГИДРОИЗОХИНОЛИН АЛКАЛОИДИНИНГ КАРДИПРОТЕКТОР ХУСУСИЯТИ БАХОЛАШ 1 Рустамов Ш.Ю., 1 Усманов П.Б., 1 Хасанов Э.Ф., 2 Жўрақулов Ш.Н., 1 ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти., 2 ЎзР ФА Ўсимлик моддалар кимёси институти, (Тошкент). : inoyat8585@mail.ru Бугунги кунда юрак қон-томир тизими касалликларини олдини олиш ва даволашда бир қанча фармакалогик дори воситаларнинг мавжудлигига қарамасдан бутун дунё миқиёсида ушбу касалликлар туфайли ўлим ва ногиронлик хавфининг ортиб бориши ҳамон давом этиб келмоқда. 2017 йилда фақатгина Буюк Британиянинг ўзида 2,3 миллион инсонлар юракнинг ишемик касаллиги билан касалланганлар, 1,4 миллиони эса юрак ҳуружига учраган ҳамда 1,3 миллион одам инсульт ёки транзитор ишемик атакадан вафот этган. Ножўя таъсири кам ҳамда самарадорлиги юқори кардипротектор хусусиятга эга бўлган янги истиқболлли биологик фаол моддаларни излаб топиш фармакология ва тиббиётнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, 1-(2´-бром-4´,5´-диметоксифенил)-6,7- диметокси-1,2,3,4-тетрогидроизохинолин (F-18) алкалоидининг кардипротектор хусусиятини бахолаш учун дастлабки тажрибаларда ушбу алкалоиднинг каламуш юраги папилляр мускул қисқариш фаоллигига дозага боғлиқ таъсири текширилди. Бунда ушбу алкалоид мусбат инотроп таъсир кўрсатиб, 5 мкМ дан 45 мкМ гача бўлган концентрацияларда мускул қисқариш кучини назоратга нисбатан мос равишда 6,4±3,1% ва 65,6±4,4% гача ошириши кузатилди. Кейинги тадқиқотларда каламуш юраги папилляр мускулида экспериментал гипоксия модели чақирилди. Бунда перфузия қилинувчи Кребс эритмасига азот билан 60 минут аэрация қилинганда папиллар 127 мускул қисқариш кучи назоратга нисбатан 27,6±3,1% гача камайиши аниқланди. Ушбу гипоксия шароитида папилляр мускул қисқариш фаоллигига F-18 алкалоидининг (45 мкМ) таъсири текширилганда мускул қисқариш кучини 84,7±4,6% гача ошириши қайд қилинди. Умуман олганда, F-18 алкалоиди дозага боғлиқ мусбат инотроп таъсир кўрсатиши ва гипоксия натижасида юзага келган миокард қисқариш фаоллигидаги бузилишларни самарали бартараф этиб, кучли кардипротектор хусусиятга эга эканлигидан далолат беради. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling