Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ҒЎЗАНИНГ G.HIRSUTUM L. ТУРИГА МАНСУБ БЎЛГАН
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИШТИРОКИДА ОЛИНГАН F 1 ДУРАГАЙ ЎСИМЛИКЛАРДА ЦИТОГЕНЕТИК ТАҲЛИЛ Бобохужаев Ш.У., Санамьян М.Ф., Гулмурзаева К.К., Равшанова А.
ҒЎЗАНИНГ G.HIRSUTUM L. ТУРИГА МАНСУБ БЎЛГАН МОНОСОМИК ЛИНИЯЛАРНИ ТЕСТЕР ТЎПЛАМИДАГИ ТРАНСЛОКАТЦИОН ЛИНИЯСИ БИЛАН ЧАТИШТИРИШ ИШТИРОКИДА ОЛИНГАН F 1 ДУРАГАЙ ЎСИМЛИКЛАРДА ЦИТОГЕНЕТИК ТАҲЛИЛ Бобохужаев Ш.У., Санамьян М.Ф., Гулмурзаева К.К., Равшанова А., Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети bobohujayev@mail.ru Ғўзанинг Gossypium hirsutum L. (2n=52) тури аллотетраплоид бўлиб, келиб чиқиши аллотетраплоид бўлгани сабабли қуйидаги иккита субгеномдан иборат: A t -субгеном ва D t -субгеном. Бу каби келиб чиқиш айрим хоромосомалар (моносомик линиялар) ёки уларнинг елкалари йўқолишига (монотелодисомик линиялар) нисбатан унинг толерантлигини 37 белгилаб беради. АҚШ да 50 йил давомида турлараро, навлараро дурагайга нурлантирилган популяциялар шакллари орасида айрим хромосомалари етишмайдиган ўсимликларни излаш ва анеуплоди шаклларни қайси хромосома буйича эканлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилган бўлсада, ғўзанинг бутун геномини буйича анеуплоидлар билан қопланишига тўлиқ эришилмаган [Endrizzi et al., 1985]. Бугунги кунда Американинг цитогенетик коллекциясида ғўза геномининг 5 та ногомологик хромосомалари (13-хромосома At- субгеномнинг ва 20-, 21-, 23- 24- хромосомалари Dt-субгеномнинг) бўйича айрим хромосомалар етишмовчилиги кузатилган [Saha et al., 2015]. Ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб моносомик линяларни унивалент хромосомаларни идентификация қилиш учун АҚШ да яратилган ва хромосомаларни идентификация қилинган тестер тўплам транслокант линиялар ёрдамида хромосома унивалентларни идентификациялаш куйидаши моносомик линиялар иштирокида F 1 (Мо9хТН48, Мо17хТн53, Мо17хТн56, Мо28хТн39, Мо41хТн19, Мо41хТн23, Мо41хТн36, Мо41хТн37, Мо41хТн58 ва Мо71хТн21) дурагай ўсимликлар коньюгациясини батафсил ўрганиш ассоциацияларнинг турли типларини таҳлил қилиш йўли билан моносомик дурагайларнинг цитогенетик идентификациясини ўтказиш имконини беради. Масалан, моносомик дурагайлар оналик чангчи ҳужайрасида (ОЧХ) 23 та бивалентлар билан қаторда битта квадривалент ва битта унивалент мавжудлигининг аниқланиши, алмашинувга жалб этилган хромосомалар турли ногомологик хромосомалар эканини кўрсатди. Бу каби чатиштиришлардан ҳосил бўлган авлодда икки турга мансуб – траснлокацияли моносомик ва дисомик ўсимликлар шаклланади. ЎзМУ Цитогенетик коллекциясининг моносомик линияларидаги унивалент хромосомалар идентификациясини ўтказиш мақсадида, коллекциясидаги моносомик линияларининг тестерли тўпламидаги хромосомалари рақамланган транслокацион линиялари (АҚШ) билан чатиштирилиши натижасида олинган F 1 дурагайларидаги хромосомалар коньюгацияси таҳлил қилинди. Моносомик Мо9 линияси битта чатиштириш F 1 Мо9хТН48 вариантидан, ушбу (102) оила ўсимлкиларни цитогенетик скринг натижасида, у оналик чангчи ҳужайрасида (ОЧХ) 102 6 моносомик ўсимликда хромосомалари коньюгацияси 23 бивалент ва ўртача катталикдаги битта унивалент ва битта квадривалент аниқланди . Моносомик Мо17 линияси иштирокида иккита чатиштириш F 1 Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling